Мизож сустлиги. Қувватни оширувчи махсулотлари

Мизож сустлиги. Қувватни оширувчи махсулотлари

Мизож сустлиги. Қувватни оширувчи махсулотлари: Қайнатилган темиртикондан уч ҳисса, назла ўтидан ва оқ шакардан тўрт ҳисса олиб, буларни аралаштириб, ҳар куни икки дирам миқдорида сут билан ичилади.

Боқила, нўхат, ловия – буларни сувга солиб, шишиб катта бўлгунча қайнатилади. Яна семиз бузоқ гўшти, пиёз, туз, сақанқур, қалампирмунчоқ, чумчуқ мияси, каптар боласининг мияси, узум суви – буларни ҳам сувда қайнатиб пишириб ичилади. Оқ шакар, тоза сут, пиёз суви – ҳар биридан бир қисм қуюлгунича қайнатиб, кунда эрталаб ўн дирамдан тановул қилинади.

Шолғом, сабзи уруғи, қовун уруғининг мағзи – ҳар биридан бир қисмдан олиб, майдалаб, элакдан ўтказиб, тоза сут билан ҳар куни уч дирам ичилади.

Иссиқ мизожли кишига фойда: ёш сигирнинг сути икки гирвонка, тоза янтоқшакардан икки кафт тўлгундек миқдорда олиб қайнатиб, қиём ҳолига келтириб, ҳар куни эрталаб тановул қилинади.

Занжабил, узунмурч, қизил ва ок; тударий, ёввойи сабзи – ҳар биридан бир қисмдан олиб, майдалаб туйиб, икки вазн оғирлигида сақанқур тузидан қўшиб, чала пиширилган товуқ тухумининг сариғи билан тановул қилинади.

Совуқ мизожли одамга фойда: долчин – ўн дирам, тоза сут – ўн гирвонка, буларни қайнатиб, эрта билан нонуштадан сўнг ичимлик ўрнида ичиб, сувдан эҳтиёт бўлинади. Овқатни қўзи гўшти кабобидан, сузмадан қилади, то бир ҳафтагача шу тартибни сақлайди, ҳафта ичида жинсий алоқа қилинмайди. Агар баданда ёмон хилт ва ҳарорат ошиб кетса, бу тартибни тўхтатади.

Агар бадан пок тураверса, бироқ тадбир давомида иссиқлик пайдо бўлса, совуқ мизожли шарбатлардан, чунончи, кашкоб истеъмол қилинади.

Семиз каптар боласи, ўрдак тухуми, сигир ёғи – буларни қовуриб, бир пиёла сув олиб, ўн дирҳам нўхатни пўстидан тозалаб, оҳиста қайнатилади, долчин, мастаки, гулобни унинг устига сепиб, аъло навли ундан қилинган нон билан ейди.

Семиз қўзи гўштини оқ пиёз билан ёнғоқ ёғида қовуриб, туз солиб, сақанқур тузи, узунмурч, қалампирмунчоқ, долчинларни аралаштириб, аъло навли ундан қилинган нон билан ейилади.

Эркак чумчуқни кокос ёнғоғи ёғи ёки сигир ёғида қовуриб, пиёз, зира, сақанқур тузини қўшиб, пишгандан кейин қозондан оладиган вақтда ўн дона товуқ тухумининг сариғи, ярим дирам кабоба, бироз мастакини унинг устига сепиб, чала пишган вақтида қозондан олиб, аъло навли ундан қилинган нон билан ейилади.

Семиз ўрдакни сигир ёғига қовуриб, пиёз, саримсоқ ва сақанқур тузидан солиб пишириб, унга хилюн уруғи, кокос ёнғоғи ва ёнғоқнинг мағзидан аралаштирилади.

Етарли миқдорда сув солиб, бир неча дона тухумнинг сариғини, долчин, қалампирмунчоқни аралаштириб чала пишириб, аъло навли ундан қилинган нондан устига тўғраб истеъмол қилинади.

Гўшт сувда қайнатилади, н}Ьсат ва қўкнор донининг шираси, саримсоқ, заъфарон, шолғом, сақанқур тузи, лавлагининг барги, исмалоқ, ялпиз, кашнич, долчин, пиширилган н}Ъсатнинг уни, бодом мағзи, новвот, шакар ва новвот солинган лимон суви – буларнинг ҳаммасини қайнатиб, сувини аёл билан бирга ичсин.

Каптар боласи, ўрдак ёғи, ғоз, қирғовул ёки товуқнинг қайси бири бўлса ҳам, майли, бироз семиз бўлиши керақ олинади.

Гўштидан суягини ажратиб ташлаб, зира, кашнич, заъфарон, кабоба, анор доналари, узунмурч, хавлинжон, пиёз билан тоза ёғда қовуриб, бироз сув солиб пишириб, аъло навли ундан қилинган нон билан истеъмол қилинсин.

Семиз товуқнинг ичини ёриб, мазкур дориларни ичига солиб, яна нина билан тикиб, мар-мар қозонда қайнатилади.

Бироз қайнагандан сўнг қозондан олиб, заъфарон ва мастикадан солиб, сигир ёғига қовуриб, бироз зира, мурч, қалампирмунчоқ, уч дирам заъфарон, беш сир гуруч солиб, товуқ гўштининг шўрвасини бир сир ёғ билан қўшиб, буларни ҳам унга солинади. Гулоб ва қандни сепиб истеъмол қилинади.

Семиз қўйнинг гўштидан ярим ботмон, буғдойдан ўн сари олиб майдалаб, қозонга солиб, сув билан қайнатилади, то пиш< учча оз- оздан сув солиб турилади. Кокос ёнғоғининг, санавбар мағизларининг ҳар биридс н олти дирҳам, ҳавлинжон, хилюн уруғи: ҳар

биридан бир дирамдан олинади, буларни туйиб, элакдан ўтказиб аралаштирилади ва халим устига солиб, нон билан кўшиб ейилади.

Каптар боласи, семиз товукдан икки донадан, чумчуқ ўн дона, кўй гўшти, пўсти туширилган оқ буғдойнинг ҳар биридан қирқ отри олиб, долчин билан қозонга солиб, қуюлгунича қайнатилади. Бодом, кокос ёнғоғи, санавбар мағзининг ҳар биридан икки дирамдан олиб, буларни туйиб, элакдан ўтказиб, қозонга солиб аралаштирилади. Долчин, занжабил, қалампирмунчоқ, ақоқиё, мурч, мастиканинг ҳар биридан икки дирам олиб, чала туйиб, буларни ҳам қозонга солиб аралаштириб, чинни идишга солиб истеъмол қилинади.

Семиз каптар боласидан беш дона олиб, сигир ёғида бирёна қилиб, зира, кашнич ва нўхат солиб, етарли сув билан то пишгунча қайнатилади. Пиёзни майдатўғраб, унинг устига солинади. Пўсти олинган ўн дирам нўхатни ва уч дирам занжабилни, заъфарон, ақоқий дони, кабоба, ҳавлинжон, зира, кашнич, мурч – буларнипг ҳар биридан ярим дирам олиб, ҳаммасини сув билан ҳўллаб юқоридагиларнинг устига солинади. Бодом мағзи, кокос ва санавбар ёнғоғини туйиб, қозонга солиб, оҳиста пишириб, чинни товоққа солиб, нон билан ейилади.

Тоза семиз балиқни намакоб билан ювиб, сариқ йўнғичқа ва энди айтиладиган дориларни майдалаб, гуруч уни, тоза ёғ билан қовуриб, тандирда ёки сопол товада пишириб, илиқ ҳолда аъло навли ундан қилинган нон билан ейилсин. Қувват берадиган дорилар: пиёз, мурч, долчин, заъфарон, хилюн уруғи, ҳавлинжон, анор доналари – буларни майдалаб туйиб, семиз товуқнинг ичига солиб тўлдириб, яна нина билан тикиб, ўтнинг устида айлантирилади.

Устига намакоб сепиб, ёғ суртиб турилади. Пишишга яқинлашганда заъфарон, кашнич, зира, мурчдан олиб туйиб, лимон суви билан улар устига солинади ва яна ўтнинг устида айлантириб, аъло навли ундан қилинган нон, тоза хом пиёз билан чинни товоққа солиб ейилади. Ҳали ейишга киришмасдан аввал бироз сутни қайнатиб ичиш керак. Кейин жимоъга киришилади.

Юрт боласи ва семиз товуқнинг милей – ҳар биридан тўққиз дирамдан, икки дона тухумнинг сариғи, ярим сир майда тўғралган оқ пиёз, бодом, кокос ёнғоғининг мағизларини майдалаб туйиб, элаб, ҳар биридан уч дирҳамдан сақанур тузи, зира, кашнич, долчин, мурч, хилюн уруғи, кабоба, узунмурч, ҳавлинжон, туйилган занжабил – ҳар биридан ярим дирамдан олиб, бирозгина нўхат қўшиб, кафт орасига олиб ишқаланади, токи дорилар яхши қўшилсин. Сариёғ билан товага қўйиб, тухумнинг сариғини бошқа мағизлар устига солиб, суст оловда пиширилсин. Усти ва ости пишган вақтда пиширилган гуруч аъло навли ундан қилинган нон билан тановул қилинсин.

Эллик дона чумчуқ ва каптар боласининг мияси, мусичанинг тухуми йигирма дона, ўн дона тухумнинг сариғи, бир пиёла ёш қўй гўштининг қайнатилган суви, ўттиз дирам индовнинг суви ва мол ёғининг ҳер биридан эллик дирам, туз эҳтиёжга яраша солиб тановул қилинади. Ҳазм қилгандан кейин бироз шаробини қиздириб ичилади.

tushda