МАНИЙ КАМАЙСА

МАНИЙ КАМАЙСА

МАНИЙ КАМАЙСА: 6 гр пиёз, 4 гр сариёғ, 3 гр асални етарлича қайноқ сув билан шакар қўшиб ичилади.Нўхатни қайнатиб, сувини ичиб, дони ейилади.

Каптар ёки мусичани кабоб қилиб ёки сувда пишириб, гўшти ейилади. Мол ёки эчки сутини қайнатиб, 15 гр шакарни аралаштириб, 2-3 ой ичиб туриш лозим.

Шолғом уруғини туйиб, кўпиги олинган асал билан аралаштириб, ҳар куни еб турилади. Мол сутидан 120 гр, норжилдан 30 гр, чилғўза мағзидан 60 гр, сариёғдан 10 гр, долчиндан 6 гр, асалдан 240 гр олиб, чилғўза мағзини сутга чилаб сузиб олиб, сариёғда қовуриб, бошқа дорилар билан туйиб, асал аралаштириб, ҳар гал 6 граммдан еб турилади.

Каптар боласидан бир дона, қўзи гўштидан 200 гр, пиёздан 40 гр, сабзидан 150 гр олиб, барини майда тўғраб, сувда қайнатиб, устига 6 гр занжабил билан 6 гр долчинни майда туйиб аралаштириб, тузини ростлаб ейилаверади.

Бичилган қўчқорнинг жигаридан 750 гр, фулфул, кабоба, долчин, ҳавлинжон, қорамурчларнинг ҳар биридан 15 граммдан, ёнғоқ мағзи, кишмишдан 1,5 гр.дан, пиширилган тухум сариғи 30 дона, асалдан етарлича олиб, туйилган дориларни асал билан аралаштириб, ҳар гал 10-15 гр.дан ейилади.

МАНИЙ КАМАЙСА

Семиз қўй гўштидан етарлича олиб, қозонда умочдек эзилтириб пишириб, сувига апелсин пўстини ва қизилузум қўшиб, арақк қилиб, ҳар куни 150 гр.дан 3 маҳал ичилади.

Пиширилган тухумнинг сариғидан 20 дона, фулфул, занжабил, долчин, ҳавлинжонлардан 30 гр.дан олиб, майда туйиб, 360 гр асал билан қориб, 10 гр.дан 2 маҳал ейилади.

Қўчқор гўшти 300 гр, 2 дона тухум, пиёз 10 гр, қорамурч 2 гр, зира 1 гр олинади. Гўштни паррак-паррак тўғраб, юқоридаги хуружлабилан аралаштириб, сув кўшиб, тузини ростлаб, 1 соат димлаб, духобкага солиб, пишириб еса бўлади. Кунда 1 маҳалдан истеъмол этилса, сезиларли таъсир кўрсатади.

tushda