Тушда ЗИЙНАТ

Тушда ЗИЙНАТ

Тушда дур, гавҳар, тож каби зийнатларни кўриш ибодат қилган инсонга, илм, манфаат, савобга ишора.

Тушда ЗУМРАД
Тушда зумрад кўриш ҳалол мол, фарзанд ва ризкдан далолат беради.

Тушда ЗИНАПОЯ
Тушда зинапоя кўриш ишларда ривож, яхшиликка интилиш; ёмонликдан сакданишга ишора.

Тушда ЗУЛУК
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида зулукни кўрса, душман унга кўз тиккан бўлади. Агар
тушида зулукнинг юзидан сўриб турганини кўрса, тушманидан заҳмат етгай ва молига зиён келгай. Агар зулук юзидан ажралиб тушиб ўлса, у ҳолда душманидан халос топгай.

и
Тушда исм
Тушда инсоннинг ўз исми билан чақирилганини кўриши одамлар орасида яхши танилишга, ёмон ном қозонган исм билан чақирилиши қусурли ҳол ва муносабатларга, яхши инсонларнинг исми билан чақирилиш яхши танилишга ва хайрли, яхши гапдар билан хотирланишга, ёдга олишга ишорадир.
ишқ
Тушда ошиқ бўлганини кўрмоқлик нафсига бўйсуниш демакдир.

Тушда ИЛИҚ СУВ
Тушда тоза ҳавода сайр қилиб келиб илиқ сувда ювинса хафагарчилик ва қайғудан қутилишга, қувончга ишорадир.

исинмоқ
Олов ёнида мазза қилиб исиниб ўтирганини кўриш ғам ва ташвишдан қутилишга ишора.

Тушда ИБОДАТ
Тушда Аллоҳ учун ибодат қилаётганини кўриш икки дунё саодатини қўлга киритишга ишора.
ичмоқ ,Тушда ширин ва мазали сув ичганини кўриш илм ва ҳидоятга; саҳарда яхна ва мазали сув ичганини кўриш ҳалол даромад қилишга ишора.

Тушда ичкилик
Тушда ичкиликларни кўриб, ичмасдан фақат томоша
қилса, асл умр йўлдошга ишора.

Тушда ИГНА
Тушда игна кўриш камбағал учун бойликка; оила қуришга; ишларнинг ривожланишига ишора. Ҳомиладор аёл тушида игна кўрса фарзанди киз бўлади.

Тушда ИГНА (2)
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида игна билан бир нарсани тикса, пароканда ишлари жам бўлгай, ҳожати раво бўлгай. Агар кийим тикса аҳволи яхши ва салоҳ бўлгай. Агар игнаси йўқолса, аҳволи паришон бўлгай. Агар игнаси кўп бўлса, кўп яхши бўлгай.

Тушда имом
Тушда имом кўриш иш жойингизда катта мавқега эга бўлишингиз ишорасидир.

Тушда имзо
Тушда бирор ҳужжатга имзо қўйишни кўриш ишларнинг самарали якунланишига ишорадир.

Тушда ИПАК КЎЙЛАК
Бой ва эътиборли қизга уйланишга ишора. Мурда устида ипак кўйлак кўриш ўша инсон мозорида тинч ва роҳатда ётганидан далолат беради.

Тушда ИШ
Тушда доим ишини ўйлаб брганини кўриш юксак мартабали инсонга ишорадир. Ишини чала қилганини кўрган киши ишсиз қолишидан далолат беради. Тушда ишдан бўшатилгднини кўриш инсон орзу қилган ташкилотга ишга ўтишига ишорадир. ,

Тушда ИТ
Тушда ит кўриш гуноҳ қилишдан қайтмаган, кайф- сафога берилган ахлоқсиз одамдан далолат беради.

Тушда йигит
Тушда покиза юзли йигит кўриш ҳайрли қисмат, муаммолар ечимини топишига ишорадир.

Тушда ЙИРТИҚ кийим
Ибн Сийрийн Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида кийимнинг йиртиқлигини кўрса ёки хотини унинг кийимларини тикса, далил бўлгайки, ҳамма ишлари бароридан келиб, муродига етгай, агар бировнинг кийимини тикса, ундан кўп манфаат кўргай. Агар уйида кўп тикилган кийимларни кўрса, давлати диёда, турмуши фароғатли бўлгай.

йиқилмоқ
Тушда баланд ердан йиқилиш яхши аҳволдан ёмон ҳолатда тушишга ишорадир.

Тушда ЙИҒЛАШ
Кирмоний Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, агар ҳар ким тушида гуноҳи важидан йиғласа ёки ояти ҳадисини эшитиб, огоҳ бўлиб йиғласа, далил бўлғайким, ороми илохий бўлиб. ҳамма гуноҳларидан пок бўлгай ва маърифат айлагай. Агар кўзнинг ёши чиқмай йиғласа, қилган ишидан нушаймон бўлгай. Агар йиғлаб ортидан кулса, ажали яқинлигига далолат қилгай. Тавба ва ибодат қилсин.

Тушда ЙОГУРГ
Топган даромадингизни яхшиликка ишлатишингиз; борича қаноат қилишингизга ишора.

Тушда ЙЎҚЧИЛИК
Тушда йўқчилик кўриш динда солиҳ бўлиш, аҳволига сабр қилишга ишора.

Тушда ЙЎЛ
Тушда текис ва тўғри йўл кўриш ҳидоятга, тўғрилик ва садоқатга; эгри-бугри йўл кўриш динга мувофиқ
келмайдиган эътиқоддан далолат берадАи.

Тушда ЙЎЛ (2)
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида йўлни кўрса, далил бўлгайким, дин-шариатда мустаҳкам бўлгай. Агар одамларга йўлни кўрсатса, уларни ҳидоят қилгай. Агар ўзини йўлдан адашиб, ҳайронликда кўрса, динда ва дунёвий ишларида ҳайронликда қолгай.
Агар бировни йўлдан чақирса, далил бўлгайким, гуноҳга бошлагай. Исмоил алаҳиссалом айтибдирларким, ўнг тарафга юрса, дин йўли, чап тарафга юрса, залолат йўлига далолат бўлғай.

Тушда ЙЎЛБАРС
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида йўлбарсни кўриб, унинг бирлан жанг қилса, душманга дучор бўлгайким, ғолиб бўлса, ул ғолиб бўлгай. Кирмоний Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, йўлбарс тушда подшоҳликка далолат қилур.

Тушда ЙИРТҚИЧ
Тушда йиртқич махлуқ кўриш насл-насаби бузуқ инсон билан жанг қилишга ва ҳийлага ишорадир. Тушда бир махлуқнинг қўлини тишлаганини ёки ўлдирганини кўриш, ўлдирилган инсонга, катта инсондан зарар келишидан далолат беради.

к
Тушда КАБОБ
Тушда кабоб кўриш кундалик ҳаётда бўладиган хушхабарга ишора. Тушда хом кабоб кўриш фарзанди бошлайдиган ташвишдан далолатдир. Тушда пишган кабобни ейиш меҳнат ва қийинчиликлар билан қўлга киритиладиган катта даромадга ишора.

tushda