Ёнғоқ. жинсий қувватни оширишда

Ёнғоқ. жинсий қувватни оширишда

Ёнғоқ. жинсий қувватни оширишда: Ёнғоқ қадим замонлардан бери халқ табобатида кенг қўлланиб келинади. Унинг турган-битгани кони фойда бўлиб, Ибн Сино ёнғоқ ҳақида шундай дейди: «Япроғи ва қобиғи буриштирувчи хусусиятга эга бўлиб, қон оқишга қарши фойдаси бор, ёғи яраларга, сарамасга ва кўз атрофидаги оқма яраларга фойда қилади». Енғоқли мураббо совуқ мизожли буйракка жуда фойдалидир. Буни истеъмол қилиш майда гижжани ҳайдайди. Муҳамммад Ҳусайн ибн Муҳаммад ал-Оқилийнинг «Даволар хазинаси» («Махзан-адвия», 1777 й.) тарихий китобида ёзилишича, ёнғоқ организмни юмшатиб, қаттиқ моддаларни сўриб олади. Меъданинг ҳазм қилиш фаолиятини яхшилайди. Мия, жигар, юрак фаолиятини мустаҳкамлайди. Агар ёнғоқ мағзини майиз билан истеъмол қилинса, илиқ ҳиссиёт уйғотади. Бу кекса ёшдаги кишилар учун жуда фойдалидир.

Беш кун ёнгок; магзин истеъмол,

Юздан бир фойдасин айтаман бу он.

Халос г%илар сени каду донадан,

Бел огригин сендан ҳувар ҳар замон.

Узун ҳуртларни ҳам ўлдирар буткул, Киндик бурашига бўлади дармон.

Шаҳвати суст бўлса ҳар бир кишининг, Ундан ҳўзголади шаҳвати осон.

Анжир билан ёнгоҳ ҳўшилса агар,

Заҳар киши учун ҳилмагай зиён.

«Ҳакимлар ҳикоятидан»

Ҳозирги‘замонавий тиббиётда ҳам ёнғоҳнинг бир қатор хусусиятларидан фойдаланадилар. Чунончи, мағзи таркибида кальций, фосфор, темир, йод, мис каби унсурлар мавжуд. Яна жуда оз микдорда натрйй тузи бўлгани учун у буйрак касалликларида ҳамда қон айланиши бузилиши, подагра билан оғриган беморларга тавсия этилади. Ақлий меҳнат билан шуғулланувчи кишилар ёнғоқ ейишлари керак (Дагмар Ланска, 1989). Лекин у юқори қувватга эга бўлгани учун вазни оғир кишиларга тавсия қилинмайди.Ёнғоқ. жинсий қувватни оширишда

С.Я.Соколоф ва И.П.Замотаевларнинг берган маълумотига қараганда, ёнғоқ парҳез неъмати сифатида гипо- ва авитаминозда, организмда темир ҳамда кобальт тузлари танқис бўлганида, қон ҳосил қилувчи восита сифатида, шунингдеқ артероз, склероз касаллигининг олдини олиш ҳамда даволаш мақсадида тавсия этилади. Ёнғоқ сил касаллигини даволашда ҳам ижобий натижа беради. Жумладан, Одессадаги силга қарши илмгоҳ ёнғоқдан олинадиган ЭЛО препаратини бу касалликни даволаш учун тавсия этган.

tushda