Импотенция сабаблари

Импотенция сабаблари

Импотенция сабаблари. Жинсий заифлик хилма-хил сабабларга боғлиқ. Баъзи ҳолларда эркак организмидаги бирор органнинг касаллиги ёки бир-бирини мушкуллаштирадиган бир қанча омиллар бунга сабаб бўлади.

Бундай қараганда, буларнинг жинсий функциянинг издан чиқишига ҳеч қандай алоқаси йўқдек кўринади. Мана шунинг учун ҳам тажрибаси кам бўлган мутахассислар қўпинча нотўғри даво буюради, натижада наф бермайди ва бемор кишида врачга, ҳатто тиббиётга ишончсизлик туйғуси уйғонади.

Беморлар устида узоқ вақт олиб борилган кузатишлар, олимларнинг ўтказган илмий текширишлари импотенцияга сабаб бўладиган касалликларни куйидаги гуруҳларга бўлишга имкон беради:

  • марказий нерв системаси касалликлари;
  • орқа мия касалликлари;
  • ички секреция безлари касалликлари;
  • жинсий органларнинг касалликлари.

Орқа мия касалликларидан унинг

шикастланиши импотенцияга кўпроқ сабаб бўлади. Орқа мия шикастланиши нозик касалликлардан бири бўлиб, дарров тузалавермайди ёки даво қилинганида аранг эпга келади. Бунда жинсий функцияларнинг бузилишидан ташқари, баданнинг бошқа қисмларида ҳам сезувчанликнинг барча турлари ва органларнинг функциялари бузилади.

Жумладан, одам ичини ва сийдигини тута олмайдиган бўлиб қолиши мумкин. Бундай ҳолларда импотенцияга дори-дармонлар билан даво қилиш камдан-кам ҳоллардагина кўнгилдагидек натижа беради. Кўпинча касаллар махсус протезлардан фойдаланишга ёки пластик операция қилдиришга мажбур бўладилар.

Қандли диабет, евнухоцдизм ва ички секреция безлари фаолиятининг бузилиши натижасида келиб чиқадиган бошқа касалликларда жинсий майл бир қадар камайиб қолади. Диабетнинг оғир ҳолларида жинсий майл ҳамиша анча сусаяди ёки алоқа қилишдан одамнинг бутунлай кўнгли қолади.

Бу ҳол касалликнинг илк белгиси бўлиб, одам ўзида диабет борлигини хаёлига ҳам келтирмайди. Семириш эндигина бошланганда ҳам бу эркаклар мизожига кам таъсир қилади. Анча семириб кетилганда эса жинсий майл камаяди ва эрекция сусаяди.

Одам бирдан семириб кетганида эса мизожи тамом сусайиб кетиши мумкин,- Бундан ташқари, Базедов ва Аддисон касаллигида, шунингдек, гипофизар семизликда ҳам импотенция кузатилади.Импотенция сабаблари

Эркакларда таносил системасининг турли касалликлари ҳам импотенция авж олишида каттагина аҳамиятга эгадир. Жинсий олатнинг туғма нуқсонлари, шикастланиши (унинг бутунлай бўлмаслиги ёки бир қисмининг кесиб олиб ташлангани) шундай касалликлар қаторига киради. Булар, шубҳасиз, жинсий фаолиятга ёмон таъсир қилади.

Жинсий олатнинг жуда катта бўлиши қовушмоқлик учун камдан-кам ҳолларда тўсқинлик қилиши мумкин. Жинсий олатнинг катталиги алоқа қилишга тўсқинлик қилади, деб айтиладиган ҳолларда асосий сабаб қин оғзининг одатдан ташқари торлиги, ўша органлар атрофининг ўта сезувчанлигидир.

Одатда, ёши қайтган одамларда жинсий олатдаги тоғсимон таналарнинг чандиқланиб қотиб қолиши ҳам баъзан жинсий алоқа қилишга имкон бермай қўяди. Сабаби ҳамон номаълум бўлиб келаётган шу касалликда жинсий олат эрекция вақтида қайрилиб тзфади.

Эрекция қаттиқ оғриқ билан бирга давом этади, бу эса жинсий алоқа қилишни қийинлаштиради ёки бунга бутунлай имкон бермай қўяди. Мояк пардаларининг катта истисқоси ёки чов-мускул чурраси ҳам жинсий алоқа қилишни қийинлаштириб қўйишини ёки унга имкон бермаслигини айтиб ўтиш керак.

Простата безининг касалликлари, жумладан, сурункали простатит импотенция авж олиб боришида катта рол ўйнайди. Сурункали простатитда касалларда оргазм йўқолиб кетади. Уруғ вақтидан илгари тўкиладиган бўлиб қолади, эрекция етишмайди ва ҳатто жинсий майл тўхтаб қолади.

Сурункали простатит касаллигининг тез-тез учраб туриши ҳисобга олинадиган бўлса, импотенциянинг олдини олишда бу касалликни вақтида аниқлаш ва даволашнинг нечоғли рол ўйнаши тушунарли бўлиб қолади.

Юқорида айтилганлардан импотенцияга олиб келадиган сабаблар хилма-хил бўлиб, эркак организмидаги турли орган ва системаларнинг ҳолатига боғлиқ экани кўриниб турибди.

Сабаблари устида гапирилар экан, турли омилларнинг (никотин, алкоголизм, жинсий алоқадан ўзни тийиб юрмш, мастурбация ёки онанизм, жинсий алоқага жуда берилиш, жинсий алоқани охирига етказмасдан бўлиб қўйиш) импотенция авж олишига қандай таъсир кўрсатишини қисқача ёритиб ўтиш мақсадга мувофиқдир.

Аввало, чекишнинг эркаклар мижозига ёқмаслигини, жуда ёмон таъсир қилишини айтиб ўтиш керак. Никотин мизожни сусайтириб юборишидан ташқари, мояк тўқимасига ҳалокат таъсир қилади ҳам. Шу муносабат билан импотенцияга даво қилишда

  • Табиий даволар беморлар олдига кўйиладиган биринчи шарт – чекишни ташлашдир.

Ичкилик ҳам жинсий функцияга ёмон таъсир қилади. Ичкиликбозлик кўпинча жинсий майлнинг анча сусайиб кетишига олиб боради. Баъзи одамлар бир оз ичиб олганларидан кейин вақтинча майли сал кучайиши ҳам мумкин, чунки ичкилик одамни дадил ва ўзига ишонадиган қилиб қўяди. Бироқ кейинчалик худди ўша миқдордаги спиртли ичимликлар жинсий функциясининг янада кўпроқ сусайишига олиб келади.

Жинсий алоқадан ўзни тийиб юриш зарарлидир, деган фикр ўсмирлар ва ҳатто катта ёшли одамлар орасида ҳам ҳануз кенг тарқалган. Мана шундан ҳадиксираш кўпинча никоҳдан олдин ва никоҳдан ташқари жинсий алоқа қилишга ва онанизм билан шуғулланишга олиб келади.

Ҳолбуки, ўзни тийиб юриш мумкингина эмас, балки бутунлай безиёндир. Олимларнинг деярли ҳаммаси ўсмирлар соғлигига ҳеч бир зиён етказмагани ҳолда, жинсий алоқадан ўзларини тийиб юришлари мумкин ва лозим, деб ҳисоблайдилар. Одам ўзини тийиб юрадиган бўлса, куч-қуввати кўпайиб, соғлиги ва иффати сақланиб қолади.

Ўқиш, ўзи севган иш билан қизиқиб астойдил шуғулланиш жинсий алоқадан ўзни тийиб юришни осонлаштиради. Меҳнат, спорт, иш ўсмирни жинсий ҳаётга вақтидан илгари қизиқишдан чалғитади, иффати билан муҳаббатини ўз ёрига сақлаб қолишига имкон беради.

Жинсий ҳаётни барвақт бошлаш жинсий органлар кучини йўқ қилишга, жинсий фаолликнинг сусайиб кетишига олиб келади. Ешлигида суриштириб-нетмай жинсий ҳаётга

киришиб кетган одам кўпинча таносил касалликларига мубтало бўлиб қолиши мумкинлигини ҳам унутмаслиги лозим. Ҳолбуки, таносил касалликлари ўзидан кейин кўпинча ўчмас из қолдириб, қанчадан-қанча оғир оқибатларга олиб келади, одамнинг жинсий жиҳатдан заиф ва бепушт бўлиб қолишига сабаб бўлади.

Шунча йиллардан бери бизга мурожаат қилиб келаётган эркаклар орасида ўзини тийиб юргани учун импотенцияга учраган биронта одамни кўрганимиз йўқ. Бир маромдаги жинсий ҳаётга кирган ва қандайдир сабаблар билан ундан энди ўзини тийиб юришга мажбур бўлган одамлар дастлабки кунларда бироз асабийлашиб, жинсий майли қўзиб туради.

Аммо енгилгина ва арзимас даражадаги мана шу ўзгаришлар тез орада беному нишон йўқолиб кетади.

Модомики, жинсий алоқадан ўзни тийиб юриш импотенцияга ҳеч қачон сабаб бўлмайди. Онанизм, аксинча, жинсий функциянинг бузилишига, эрекциянинг бемаврид ва суст бўлишига, вақтидан илгари уруғ тўкилишига, аёлга майлнинг сусайишига, ўзига ишонмай қўйишга сабаб бўлади.

Импотенцияга олиб келадиган жуда зарарли омил жинсий алоқага ҳаддан ташқари берилишдир. Одам ҳадеб жинсий алоҳа ҳилаверадиган бўлса, куч- ҳувватини тўплашга улгуролмай ҳолади, бу эса натижада нерв системасининг ортиц даражада ҳўзголишига, унинг ҳолдан тойишига олиб келади ва мизожнинг сусайиб кетишига сабаб бўлади.

Бундан ташқари, алоқа вақтида сезиладиган хуш ёқиш ҳиссининг сусайиб кетишига, оргазм йўқолиб кетишига олиб келади. Оргазм бўлмаслиги эса, ўз навбатида, кўпинча жинсий бузуқликларга сабаб бўлади.

Жинсий алоҳага зўр бериш нерв ва юрак-ҳон томирлар системасига, айниқса, ёмон таъсир цилади. Бунинг оқибатида миокард инфаркт авж олиб, мияга қон қуйилиб одам ўлиб қолган ҳоллар ҳам маълум.

Жинсий алоқа кўпайиб кетганидагина эмас, балки уни қилиш йўллари, техникаси, шароити нобоп бўлганида ҳам зарар келтиради. Тик турган, ўтирган ҳолда, ваннада, қорин жуда тўйиб кетган пайтда ва наҳорга жинсий алоқа қилиш мумкин эмас.

Улуғ Ибн Синонинг хотинни эркак кишининг устига чиқариб жинсий алоқа қилиш ярамайди, деб берган маслаҳатлари диққатга сазовордир. Бу усулда усулда алоқа қилинадИган бўлса, одамнинг чурраси тушиши, уруғ каналчасида яра пайдо бўлиши мумкин.

Ибн Сино одамни заҳар танг қилиб турганида ёки ичи қистаб турганида ҳам алоқа қилиш ярамаслигини айтган. Ҳузурни чўзиш учун жинсий алоқани қайта-қайта қилиш, айниқса, зарарлидир. Бунда простата бези ва уруғ дўмбоқчаси яллиғланиб кетиши мумкин.

Жинсий алоқага зўр бериш орқасида келиб чиққан импотенцияга даво қилишнинг жуда қийинлигиъл, даво қилган билан импотенциянинг бу хили қайтавермаслигини ёдда сақлаш керак. Мизожнинг сусайиб кетишида жинсий алоқани охирига олиб бормаслик жинсий алоқага зўр беришдагидан кўра анча катта рол ўйнайди.

Алоқани пировардига етказмаслик шундан иборатки, эркакка эндигина хуш ёқиб келаёъ. анида у закарни аёл қинидан чиқариб олади, шунинг натижасида урути қиндан ташқарига тўкилади. Бу хотин кишининг бўйида бўлиб қолмаслиги мақсадида қилинади.

лекин ҳадеб шундай қилинаверадиган бўлса, бу простата бези мускул аппарати тонусининг пасайиб кетишига, сўнгра унинг сурункали яллиғланишига олиб боради. Шунингдек, мизожнинг сусайиб қолишига ҳам сабаб бўлади.

Аёл киши ҳомиладор бўлиб ҳолмаслиги учун презервативлардан фойдаланиш ҳам. физиологик нуҳтаи назардан нотўгридир. Бу матоҳ ишлатиладиган бўлса, эркак ва аёл кишининг жинсий оршнлари бир-бирига тақалмай қолиб, яхши таъсирланмайди, бир-бирининг иссиғини сезмайди, оргазм вақтида сезиладиган ҳузурланиш ва ҳуш ёқиш сусаяди. Тез-тез ва узоқ муддат презервативдан фойдаланиш эркакнинг аёлга майли пасайишига ва мизожи сусайиб қолишига олиб келиши мумкин.

Жуда майл қўзиб турса-ю, шундан кейин эякуляция бўлмаса, яъни ёш йигитлар аёл кишининг кўнглини олмоқчи бўлиб, унга хушомад қилиб юрадиган вақтларида кўриладиган ҳолат пировардига етказилмайдиган жинсий алоқага бир қадар ўхшаб кетади, бу аҳвол узоқ давом этмайдиган ва унча тез-тез такрорланиб турмайдиган бўлса, қоида ўлароқ, ҳандайдир бирор хил асоратларга олиб бормайди.

Импотенциянинг олдини олишда меҳнат ва дам олиш режимини тўғри ташкил этишга, жинсий ҳаёт гигиенасига катта аҳамият берилади. Шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш ва нормал жинсий алоқа қилиш зшун тегишли шарт-шароитлар бўлишининг катта аҳамияти борлиги шак-шубҳа туғдирмайди.

Қандай вақтларда қовушмоқликнинг ҳам маълум аҳамияти бор. Бу хусусда ягона бир фикр йўқ. Баъзи олимларнинг фикрига

Импотенция сабаблари

Табиий даволар қараганда, уйкудан Олдинги вақт жинсий алоқа қилиш учун яхши фурсатдир. Бошқа олимларнинг фикрига қараганда эса, ухлаб олгандан кейин жинсий алоқа қилиш ҳаммасидан маъқул.

Кўнгилсиз гап-сўзлар, жанжаллар, ҳар хил хафагарчиликлардан кейин жинсий алоқа қилиш ҳеч қачон ярамайди. Жуда тўйиб овқатлангандан кейин, наҳорга, оғир жисмоний меҳнатдан сўнг ҳам жинсий алоқа қилиш тавсия этилмайди. Мастликда эса мутлақо мумкин эмас.

Тери, оғиз бўшлиғи, кўйлак-иштон, ўрин- кўрпани тоза сақлаш зарур. Бошқа одамлар кўз .олдида, хусусан, болалар олдида жинсий алоқа қилишга йўл қўйиб бўлмайди.

tushda