Енг тўғри туш табри

Тушда БАЙРАМ

Тушда байрам кўриш қувончли хабар билан таъбир қилинади. Байрамда болалар билан кўнглини ёзганини ва бир нарсалар олганини кўрмоқлик узоқ умр ва фаровонликдан далолат беради.

Тушда БАЙРОҚ
Тушда байроқ кўриш шон-шуҳратга ва яхши аҳволга ишора. Тушда оқ байрок кўриш солиҳа ва покиза аёлга дало- латдир. Турмуш қурмаган одамнинг қизил байроқ кўриши ёмон характерли аёлга уйланишига ишора ҳисобланади.

Тушда БАЙТУЛЛОҲ
Тушда Байтуллоҳни-Каъбани кўриш, гунохдарнинг авф ва маърифатига, ризқ ва неъматнинг баракасига, дунё ва охират саодатига далолатдир.

Тушда БАЙЪАТ ҚИЛИШ
Пайғамбаримиз алайҳиссалом, уларнинг авлодларидан бирига, Рашид халифаларига, олим ва авлиёга байъат қилиш (йўл бериш) АллоҳгаДТайғамбаримизга итоат этишга, тўғри йўлни танлашга ва диний эътиқодини сақлашига ишорадир.

Тушда БАЛАНДДАН ПАСТГА ТОМОН ТУШИШ
Ибн Сийрий айтибдирларким, ҳар ким тушида баланд тепадан пастга тушса, амалдор бўлса амалидан тушгай, иззат-ҳурматига нуқсон етгай.

Тушда БАЛАНД ЖОЙ
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида ўзини баланд боғ, баланд том ёки иморат устида кўрса, далил бўлғайки, ҳар неки мурод-мақсади бўлса, етишгай,

ҳожатлари раво бўлгай. Агар бемашаққат баланд жойга чиқса, муроди ҳосил бўлгай. Агар бемашаққат баланд нарвонга чиқса, илм ва диёнатда баркамоллик топгай.
Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ айтибдирларким, тушида ўзини баланд жойда кўриш, 5 нарсага далолат қилгай:
1. Ҳожати раво.
2. Яхши хотин.
3. Аллоҳ таолога қурбат ва манзилот.
4. Мурод ҳосил.
5. Олиймақомлик.
БАЛИҚ
Тушда балиқ кўриш мол ва ўлжага ишорадир. Майда- майда балиқларни кўриш дилхиралик тарзда таъбир бўлади.
Тушда БАЛИҚ (2)
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида катта балиқ уни сувга тортиб кетганини кўрса, албатта сувга ғарқ бўлиб ўлгай. Агар балиқнинг пўстини ёки устихонини олса, душмандан зарар кўргай.
Тушда БАЛКОН
Бир инсоннинг тушда уйнинг балконида ўтирганини кўриши, қ>фқувдан халос бўлишига ишорадир. Тушда янги балконда ўтирганини кўриш юксалишга, бойликка ва неъматга далолатдир.
Тушда БАЛО
Тушда бало ва қийинчилик ичида эканлигини кўриш, тортган азоб-уқубатлардан сўнгра қувонч ва хотиржамликка эришишидан далолат беради.
Тушда БАЛҒАМ
Тушда балғам чиқарганини кўрган хаста яқин орада шифо топади.

tushda