Д харфига туш табирлари

Тушда ДАРЁ. Д харфига туш табирлари

Тушда ДАРЁ

Ибн Сийрийн Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида дарёни кўрса, подшога ёки олим бузрукка ишорат бўлгай. Ҳар ким тушида дарёнинг сувини тиниқ ва оқ кўрса, ўша жойнинг подшоҳи одил бўлғай.

Агар дарёнинг сувидан ичса, подшоҳдан унга инъом етгай ёки бир олимнинг илмидан баҳраманд бўлгай. Агар дарёг-а йиқилиб, жомалари лой бўлса, подшо (бошлиқ)дан унга ғам етгай.

Агар эгнидаги кийимларни ювиб покиза қилса, ғам- андуҳдан халос бўлгай. Агар дарёдан ўтиб кетса, душмандан халос бўлгай.

Агар дарёдан ёқут ва маржон териб олса, албатта ул одам олим ва фозил бўлгай. Агар дарёдан катта балиқни тутиб ўлдирса, подшо (бошлиқ)нинг душманини ҳалок қилгай.

Тушда ДЎЛ
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида бир жойда дўл ёғиб турганини кўрса, ўша жойнинг одамларига подшодин ранж етгай. Агар дўл билан бирга бўрон, раъд (момоқалдироқ) бўлса, қаҳатчилик ва жанг бўлгай. Кирмоний Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, бўрон, дўл ва раъд неъмат, кенглик ва омонликка далил бўлгай.

Тушда ДЎСТ
Тушда бирор дўстини кўриш қувонч ва бахт, ишда муваффақиятга эришиш, кутаётган инсони бўлса, унинг келишига ишорадир.
Тушда ДАНАК
Тушда хурмо данагини кўриш узоқ умрдан далолат беради. Хурмо данаклари уйнинг асосини ва мустахкам эътиқодга ҳам ишорадир. Баъзан эса узоқлашиш ва айрилиққа ишорадир.
ДАЛА ШИЙПОНИ
Тушда чайла кўриш, қўрқув ва ғамдан қутулишга далолат беради.
ДОНА
Тушда дона-дона нарсаларни олиш яхшилик аломати. Сочилган доналарни бир ерга тўплаш йўқчиликнинг тугашига ишорадир.
Тушда ДОВУЛ
Тушда довул кўриш аҳамиятсиз хабарга ишора.
Тушда ДАФТАР
Тушда кўрилган бўш дафтар иш топишга; ёзилган дафтар қайғудан далолат беради.
Тушда ДАҲШАТ
Тушда ўзини даҳшатга тушганини кўриш кутилма- ганда хушхабар эшитишга ишорадир.
ДЕВОР
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким деворни кўрса, унинг ҳол-аҳволига далолат қилгай. Чунончи,

деворни мустаҳкам, бутун ҳолда кўрса, ҳоли ҳам яхши ва поклик билан ўтгай. Агар деворни бузуқ, нураган кўрса, ҳоли хароб ва ғамгин бўлгай. Агар шаҳарнинг ёки масжиди жомеънинг девори йиқилса, ўша шаҳарнинг бошлиги ҳалок бўлгай. Агар ўз қўли билан шаҳарни девор кўтариб ўраса, унинг дини пок ва қувватлик бўлгай.

ДЕНГИЗ
Тушда денгизга тушмоқ катта ташкилотга ишга ўтиш; денгиз сувидан ичиш давлат, узоқ умр, куч-қудрат; денгизда
сузиш эса гуноҳлардан фориқ бўлиш; тўлқинли денгиз эса бўлажак таҳликалардан огоҳ қилади. Денгизда роҳат қилиб сузиш моддий ва маънавий ютуқларга эришилади.

ДАРВЕШ
Тушда дарвеш кўриш ноз-неъмат, савоб, илм ва ҳикматга ишорадир.

ДИНИЙ БАЙРАМ
Диний байрам кўриш яхшилик аломатидир.

диплом
Тушда диплом кўриш бирор ишни самарали якун- лашга; шараф ва эътиборга ишорадир.

ДЎЛ
Тушда дўл ёгишини кўриш одамлар учун офат, кутил- маганда дўл ёғиши туш кўраётган одамнинг хасталанишига ишорадир.

ДЎСТ
Дўсти уни зиёрат қилганини кўриш кувончга ишора. Тушида биров билан дўстлашса, қадри ошишига ишорадир.

ДУО
Тушда дуо қилганини кўриш ўнгида ибодат қилиш ва савобга эришишга ишорадир.

ДУМБА
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида думба кўрса, қариндошли ёки фарзандли бўлади. Агар думбаси бақувваг, маҳкам бўлса, далйл бўлгайки, фарзанди саломат, бақувват бўлгай. Агар кичкина кўрса, фарзандига офат етгай. Садақа берсин.

ДЕВОР
Тушда янги кўтарилган девор икки дунё саодатига ишо- радир. Девор. кўтариш солиҳ амалга ишорадир. Янги девор- нинг дарров қулашини кўрмоқ моддий зарарга ишорадир.

ДЎЗАХ
Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ айтибдирларким, тушида дўзахни кўриш, 6 нарсага далолат қилғай:
1. Аллоҳ таолонинг ғазаби.
2. Гуноҳга ботиш.
3. Шоҳ ситами.
4. Мусибат.
5. Ғам.
6. Ранж ва меҳнат.
Албатта садақа берсин.

tushda