Б харфи – туш табрлари

БОҒЛАШ
Бир инсонни боғламоқлик, ҳасадларнинг ортишига қарамай муваффақият қозонишига ишорадир.

БОДОМ
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида бодомни кўрса, неъмат бўлгай, лекин бемеҳнат қўлга келгай. Муаббир (таъбирчилар) айтибдирларким, бодом илМ ва мол бўлғай ва касал одам кўрса, шифо топгай. Мағзинй курса , яхшилик зиёда бўлғай.
БОҒ
Тушда гўзал боғга кириш қалбнинг Аллоҳ ва дин севгисИ билан тўла эканлигига ишорадир. Гўзал боғдан чиққанинй кўриш эса ёмон ва қинғир йўлдан далолат беради.
БОҒБОН
Тушда боғбон кўриш фаровонликдан, севинч ва мўл ризкдан далолат беради. Тушда кўрилган боғ қоровули бой маъмурга ишора ҳисобланади.
БОКИРА
Тушда ҳануз турмушга чиқмаган бокира қиз кўриш, эътибор ва ҳурмат соҳиби бўлишга, бўйдоқлар учун эса, турмуш қуришга ишорадир.
27

БОҚМОҚ
Бир нарсага қизиқиш, ҳис қилиб қараш, у нарсани қўлга киритишга, ўнгга-чапга қарамоқ, ўртоғига боғланиб қолишига, оила аъзоларига ғамхўрлик кўрсатишга, намоз ўқиётганда ўнг-чапга боқиш охират неъматларини менсимаслик ва дунёга муккасидан кетишга ишорадир.
БОЛ
Тушда бол кўриш, ҳалол мол-давлатга ёки ҳалол меросга ишорадир. Тушда мол соп анини к}фиш узоқ жойдан бир хабар эшитишга, мол сотиб олмоқ мукофот олишидан далолат беради.
БОЛАРИ, АСАЛАРИ
Тушда асалари кўриш, меҳнаткаш ва яхши одамга ишорадир. Тушда ўзини ари чаққанини кўриш, заҳмат билан ҳалол мол давлат қозонишга ишорадир.
БОЛТА
Тушда икки юзли болта кўриш ғурур ва салтанат, тужжор, сотувчи учун яхши фойдадан далолат беради. Болтанинг бир юзли бўлгани ёрдам ва мададга, ризқнинг бутунлигига ва яхшиликка ишорадир.
БОШ
Кичик бош нуқсонга, бошнинг кесилиши нафақага чиқишга, жамият ичида бошини олдинга эгиш гуноҳ ишга ишорадир. Тушда бўйнининг яраланганини кўриш буюк мол ва давлатга ишорадир.
БОШОҚ
Тушда бошоқ кўриш узоқ умрга, бошоқларни боғлаш бир меросдан улуш олишингизга, бошоқларни тўп ҳолига келтириш ёмон ҳодисага ишорадир.

tushda