АТИР, АХТАРМОҚ, АҚИҚ ТОШИ

Тушда АТИР (ХУШБЎЙЛИК)

Ибн Сийрийн айтибдурларким, ҳар ким тушида ўзини атир билан хушбўй қилса, агар олим бўлса, одамлар унинг илмидан баҳраманд бўлғай. Агар бой бўлса, унинг дунёсидан баҳраманд бўлғай. Уни ғойибона одамлар яхши сифатлар билан ёд қилғай.

Тушда АУДИТОРИЯ
Тушда аудитория кўриш ташвиш ва меҳнатга; аудиторияда дарс қилишни кўриш бахтга ишорадир.

Тушда АФИША, ЭЪЛОН
Инсоннинг ўзини бир афишада, эълонда ёки бу ишлар билан шуғулланадиган инсон сифатида кўриши ишларнинг бузилишига, у ҳақида ғийбат бўлишига ишорадир.

Тушда АХТАРМОҚ
Агар ахтарилган нарса топилса,ўтмишда бирор хато туфайли йўқотилган нарсаларини қайта топиш, топа олмаса, муаммолар яна бироз чўзилишидан далолатдир.

Тушда АШУРА
Тушда Муҳаррам ойида ашура тарқатганини кўриш хайрли неъмат ёки гўзал хабарга ишорадир. Ашура кўриш ёки танаввул қилиш-бунинг аксидир. Яъни, бало-қазодан далолат.

Тушда АШЁ
Уй ашёси инсонни мол-дунёсига; ашё ташимоқ бирор ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтишга; ашёларни кенг ва чиройли ерга ташиш савоб, яхшиликка ишорадир.
Тушда АҚЛСИЗЛИК
Тушда ақлсиз иш қилганини кўриш ишда хатоликка йўл қўйишга ишора ҳисобланади.

Тушда АҚИҚ ТОШИ
Тушда ақиқ тоши кўриш камбағалликдан қутулишга, ҳаётнинг фаровонлиги белгисидир.

Тушда АҚЛДАН ОЗМОҚ
Тушда ақлдан озган инсонни кўриш фойдасиз дўстга, баъзан ақлдан озганини кўриш узун умрдан далолат беради.

Тушда АҚИҚ
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида ақиқни олса, бир шарофатли одам билан ҳамсуҳбат бўлғай. Агар ақиқни йўқотса, бунинг акси бўлгай. Агар ақиқдан еса, Аллоҳ таоло унга иззатли ва давлатли фарзанд ато этгай.

tushda