Тут. Жинсий алоқада фойдаси

Тут. Жинсий алоқада фойдаси

Тут. Жинсий алоқада фойдаси: Оқ тут (балх тут) Ўзбекистоннинг қарийб барча гўшаларида ўсадиган серҳосйл дарахтлардан ҳисобланади. Тут мевасининг, шунингдеқ шарбатининг киши организмига фойдали тарафларини Ибн Сино алоҳида таъкидлайди. Қадимда табиблар тут билан оғиз ва томоқ яллиғланиши, оғиз бўшлиғидаги шишларни, ичбуруғни даволаганлар.

Халқ табобатида тут ва унинг шираси иситмани туширувчи табиий манба сифатида тавсия этилади. Шунингдеқ ичак фаолиятини яхшиловчи, беозор сийдик ҳайдовчи дори сифатида ҳам қадрланади.

Тут меваси ва шарбатидан замонавий тиббиётда ҳам кенг фойдаланилади. Жумладан, тут меваси таркибида салмокуш миқдорда темир унсури бўлгани сабабли уни камқонлик (анемия)да, моддалар алмашинувини яхшилашда, енгил сурги сифатида, ҳароратни туширувчи, терлатувчи, пешоб ҳайдовчи ва, айниқса, қувватбахш дори ўрнида тавсия этилади. Шу боис ҳам бедармон, қувватсиз ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам тут, тут шинниси ва қоқи-талқонларидан истеъмол қилишади.

Тут    меваларининг        бунчалик қувватбахшлигини унинг таркибида жо бўлган шифобахш моддалардан ҳам билиш мумкин. Жумладан, бу мева таркибида 18% гача қанд моддаси (глюкоза, фруктоза кўринишида), органик кислоталар, салмоқли миқдорда С

Тут. Жинсий алодқада фойдаси

дармондориси, ошловчи моддалар, маъданли унсурлар, бир қатор аминокислоталар, флавоноидлар, гликозидлар, микроэлементлар мавжуд.

tushda