Тушда Жаннат фариштаси

Жаннат фариштаси

У тушда доимий хурсандлик ва ваъдани бажариш, дуонинг ижобат бўлишидир.

Қайноқ (иссиқ)

Ким тушида еб-ичиладиган қайноқ нарсани кўрса, ризққа, омадсиз бўлиш, машаққат, ҳаром касб ва барака кетишига далилдир. Ким иссиқ- қайноқ сувда ғусл қилдирилган ёки қайноқ сув ичаётган маййитни кўрса, демак, у оловда экан.

Ёғ сотиб олиш

Ким ёғ сотиб олаётганини кўрса, фойда кўради ва давлатманд, мулкдор инсон соясида яшайди.

Ёғфуруш, мойфуруш

Уни тушда кўриш, илм, хддоят, кофирнинг Ислом динини қабул этиши, илм пешволарига хизмат кўрсатиш ва подшохдарга яқинлашувдир.

Жабр

У обрў-эътибор топиш ва камтар бўлиш каби яхши хислатларга далолат қилади.

Жамоат

Ким тушида одамлар жамоасини кўрса, Аллоҳ таоло уни синаётган нарсада тез орада раҳм қилади. Шунингдек, уларни кўриш зиён ва қарзга, баъзан ҳавф ва гина-адоватга ҳам далилдир.

Жангчи

Жангчини тушда кўриш ҳолатлар бошидан охиргача яхши ҳолда кўчишига далолат қилади.

tushda