Тушда ЁМҒИР кўрса

Тушда ЁМҒИР кўрса

Тушда ЁМҒИР кўрса
Тушда ёмғир ёғганини кўриш савоб ва ризққа ишора. Тушда ёмғир суви қўрқувдан халос бўлишдан далолат беради. Тушда шамсия (соябон) кўриш катта шуҳрат, куч- қудрат, савдогар учун фойдали савдога ишора.

Тушда ЁМҒИР кўрса нима бўлади.
Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларким, ҳар ким тушида ёмғир кўрса, баракоту раҳмат бўлғай. Аллоҳ таоло, агар ёмғир бир жойда қаттиқ ёғса, ўша жойга ранжу беморлик етказгай. Агар оҳиста ёмғир ёғиб турган бўлса хайри манфаат бўлгай. Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ айтибдирларким, тушида ёмғир кўриш, 12 нарсага далолат қилгай:
1. Раҳмат.
2. Баракот.
3. Яхши тилак.
4. Ранжу беморлик.
5. Оғир меҳнат.
6. Хору-зорлик.
7. Қон тўкмоқ.
8. Қаҳатчилик.
9. Фитна-фасод.
10. Омон топмоқлик.
11. Куфр қилмоқлик.
12. Ёлғон сўзламокдик

Тушда ЁМҒИР

Тушда томчи
Тушда ёмғир томчиси кўриш туганмас ризқ-барака, қаноатли инсон бўлиб яшашингизга ишорадир.

Тушда МОМАҚАЛДИРОҚ
Ибн Сийрийн Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдурларким, ҳар ким тушида момоқалдироқ гумбурлаб, ёмғир ёққанини кўрса, одамларга хавф кам бўлғай. Аллоҳ таоло бандалари неъматини зиёда қилғай.
Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирлар- ким, момоқалдироқни тушида кўрса, 5 нарсага далолат қилур:
1. Азоб.
2. Ҳикмат Аллоҳ таолога.
3. Раҳмат Аллоҳ таолога.
4. Подшоҳ ғазабидан қўрқишлик.
5. Агар момоқалдироқ билан бирга дўл ёғиб турса, ўша жойдаги одамларга фитна ва азоб, ҳалокат пайдо бўлгай.

tushda