loading...

Тушда улган кўрса

Тушда улган кўрса

Тушда улган кўрса
Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларки, ҳар ким тушида ўлиб қолса, уни жаноза ўқиб кўмсалар ёки қариндошлари йиғлашиб турсалар, далил бўлғайким, динига, ибодатига путур етгай.

Баъзилар айтибдирларким, ўлган замони одамлар йиғилиб, тобутга солиб кўрсалар, далил бўлгайки, амалдор бўлиб, ҳукуматини одамларга жорий қилгай. Баъзилар айтибдирларким, умри узун бўлгай. Агар ўлган одам унга хушрўйлик билан гапирса, унинг ҳолида солиҳлик бўлгай (кайфияти кўтарилиб, ҳушёр бўлгай).Тушда улган

Агар бадхоҳлик билан муомала қилса, далил бўлғайким, арвохдар ундан норозидирлар. Тавба қилсин. Агар хотин киши тушида ўлса ва тирилса, Худои таоло унга ўғил ато қилғай.

ЎЛИКНИ ТИРИК КЎРИШ

Кирмоний Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида ўлиб кетган одамларни покиза хушрўйлик ҳолатида кўрса, далил бўлгайки, ул одам бахтлидир. Гўр унга жаннат боғидай бўлган эрур.

Агар кийими кўҳна, ифлос ва ўзини ғамгин ҳолда кўрса, албатта, унга садақа ва эҳсон қилиб, дуойи фотиҳа қилсин. Токи азобдан нажот топгай. Агар ҳар кимнинг тушида ўлиб кетган одам кўринса, унинг умри узун бўлгай. Ундан садақа умидвор бўлгай. Шунинг учун садақа қилсин.

Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларки, ҳар ким тушида ўлган одамдан бир нарса олса, ўйламаган еридан ризқ, насиба етгай. Агар айтилган нарсадан берса-ю, уни еса, унга ғойибдан ҳалол мол келади, агар емаса, етмагай. Агар ўлган одам унга кийимидан берса ва кийимини кийса, ғам-андуҳ етгай, ҳам барвақт вафот этгай. Агар киймаса, етмагай.

ЎЛГАННИ КИЙИМДА КЎРИШ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида ўлган одамларни кўк кийим кийган ҳолда кўрса, шаҳодат бирла ўлган бўлгай. Агар оқ кийимда бўлса, аъло даражада ўлим топган бўлгай. Агар кўк ёки сариқ кийимда кўрса, кўрган одамга ғам-андуҳ етгай. Садақа берсин.

ЎТ, олов

Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларки, ҳар ким тушида оташи бедудни кўрса, подшоларга яқин бўлгай, мушкул ишлари кушодалик топгай. Агар бир одамни оташга ташлаб куйдирса, подшолардан унга ситам етгай ва лекин тезликда халос топгай, башорати яхши бўлғай.

Агар оташ танасининг айрим қисмларини куйдирса, шунинг миқдорича унга офат ва ранж етгай. Садақа берсин. Агар оташни одамлар орасида сочилган ҳолда кўрса, ул мардумлар орасида фитна ва фасодлар авж олгай. Агар оташ унинг кийимларини куйдирса, қариндошлари билан мол талашиб урушгай.

Ибн Сийрийн Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида равшан ёниб турган оташ ёки чироқни кўрса ва унинг шуъласи туш соҳибини ёритса, бир пири комилни топиб ҳидоят топгай. Агар равшанлик бир жойда турганини кўрса, унга сабаб давлат ул жойда бўлгай.

Агар оташ биёбондан ёниб турган бўлса, одамлар унинг шуъласидан йўл топиб, жой-жойларига борсалар, далил бўлгайки, ул одамнинг илмидин ёки ҳунаридан одамлар манфаат кўргайлар.

Агар нури кам кўринса, бақодан фанога рихлат қилмоқнинг яқинлигига далолат қилгай. Агар ҳамсоясининг уйида оташ ёнганини кўрса, ул ҳамсоясига ҳаром мол етгай. Агар ўзини оташ ёки ёниб турган тандирга сажда қилган ҳолатда кўрса, далил бўлгайки, хотинига муте (қарам) бўлгай.

tushda