loading...

тушда қиз

Тушда ЁШ ҚИЗ

Тушда қиз хушхабар; чиройли қизлар кўриш яхшилик ва дунё манфаатига; хунук қиз кўриш ҳаром мол ва зарарга ишора.

тушда ЁҚУТ
Ибн Сийрийн айтубдирларким, ҳар ким тушида ёқут олса, хушрўй ва молдор хотин қўлига келгай ёки соҳибжамол каниз олгай ё хотини чиройли қиз туққай.
Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ айтибдирларким, тушида ёқутни кўриш, 6 нарсага далолат қилгай:
1. Ҳалол мол.
2. Хушрўй каниз.
3. Илм.
4. Фарзанди қобил.
5. Биродари солиҳ.
6. Солиқ қиз фарзанд.

тушда қиз

ЖАВОН
Сир-асрорларни сақлаган айбини яширган; кўмак берувчи инсондан далолат беради. Тушда ўзини жавон ёнида кўриш жуда ақлли, зийрак фарзандга ёки номусли, одобли қизга эришишга ишора.

ИПАК КЎЙЛАК
Бой ва эътиборли қизга уйланишга ишора. Мурда устида ипак кўйлак кўриш ўша инсон мозорида тинч ва роҳатда ётганидан далолат беради.

КАБУТАР
Агар кабутарни тушида кўрса ва қўлга олса, яхши хотин ёки канизак олгай, хотини бўлса, хотини қиз туққай. Агар кабутарнинг гўштидан еса, хотинининг молидан баҳраманд бўлгай. Кабутар болаларини олса, ғам-андуҳ бўлгай. Уйида кабутарларни кўп кўрса, худои Таоло унга фарзанд ато қилгай, ўз хотини молидан баҳраманд бўлгай.

tushda