тушда ОЙ кўрса, тушда қуёш, юлдузлар

тушда ОЙ кўрса

тушда ОЙ кўрса
Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларким, ҳар ким гушида нурли ойни кўрса ёки ой унинг мулкида пайдо бўлса, далил бўлсинким, подшоҳга вазир бўлгай ёки унга яқин бўлгай.

Агар ой билан жанг қилса, подшо вазири билан жанг ва хусумат қилгай. Ойнинг нури йўқ бўлиб қолса, вазирга ғам-андуҳ етгай.

Агар ойни иккига бўлинган ҳолда кўрса, вазир ёки подшоҳ ҳалок бўлади. Агар ойни
уғилган ҳолида кўрса, подшоҳга Худои таоло ўғил бергай, эски ой бўлса, подшоҳнинг умри узун бўлгай.

тушда ОЙ

тушда ОЙ, ҚУЁШ ВА ЮЛДУЗЛАР
Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларки, ҳар ким тушида юлдузларни кўрса, мартабаси баланд бўлгай. Офтоб подшоликка, ой вазирликка далолат бўлгай.

Агар тушида Зуҳал юлдузини кўрса, кўрган одамга кўп манфаат етгай. Агар муштарий юлдузини кўрса, бу одамга порсо ва поктийнат кишилардан манфаат етгай. Агар миррих юлдузини кўрса, молдор ва яхши хулқли хотинлардан хайр-манфаат етгай.

Агар Аторуд юлдузини кўрса, ҳаким ва ҳозиқ одамлар билан ҳамсуҳбат бўлгай. Агар юлдузлар унга гапирсалар, қадри манзилоти зиёда бўлгай.

Агар ёруғ юлдузларнинг бирортаси ерга тушиб нобуд бўлса, ўша жойдаги уламолардан бири вафот этгай. Агар юлдузлар осмонда айланиб турсалар, амалдорларнинг ўртасида фитна кўп бўлгай.

Агар юлдузни ушлаб олса ёки уйда юлдузларни кўп кўрса, далил бўлгайки, Худо унга қобил фарзанд ато қилгай ва авлоди ҳам кўп бўлиб, барчаси азиз ва мукаррам бўлгай.
Ҳикоя килурким, Бағдоди шарифда бир одам тушида бир ёруғ юлдузнинг осмондан ерга тушиб, йўқ бўлиб кетганини кўрди.

Муаббирлар, бир олий зот вафот топса керак, дейдилар. Ўша ҳафта Ҳазрати Имом Аъзам Раҳматуллоҳ алайҳ дунёдан ўтдилар.

tushda