тушда НАМОЗ

тушда НАМОЗ

тушда НАМОЗ
Намоз ўқишни кўриш гуноҳ ишлардан этак силкимок; турли ёмонликлардан узок юриш; қўркувдан қутилишга ишорадир.

тушда КАЪБА
Тушда Каъбани кўриш савоб ишдан хушхабарга далолатдир.-Ким тушида Каъбада намоз ўқиётганини кўрса улуғ зотлардан дуо олишга, душман ниятидан бохабар бўлишга ишорадир.

тушда НАМОЗ

тушда КАЪБАТУЛЛОҲ
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида Каъбатуллоҳни кўрса, ва тавоф қилса, далил бўлгайки, дини салоҳийлик ва мустаҳкам бўлиб, подшоҳлардан наф олгай.

Агар уйи Каъба бўлганини кўрса, одамлар унинг зиёратига келсалар, омонатдор бўлиб, иззат-ҳурмат топгай. Агар Каъбатуллоҳда намоз ўқиса, халифадан кўп наф олгай.

Душмандан нажот топиб, дуоси мустажоб бўлгай. Агар Ҳажарул Асвад (Қора тош)ни зиёрат қилиб, уни ўпса, албатта ҳажга боргай.

тушда эгилмоқ
Тушда намозда эгилишни кўриш қуллик шарафини муҳофаза этишга; эгилиб ердан бирор нарса олиш дунёвий ғоялари ўзгаришига ишорадир.

тушда ҚЎЛ ювмоқлик
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида юз- қўлини тиниқ сув билан ювса, ғам-андуҳдан нажот топгай. Қарздор бўлса, қарзидан қутулгай.

Агар юз-қўлини ювмасдан намоз ўқиса, эътиқоди сустликка далолат бўлгай, моли қўлидан зов бўлғай.

тушда ЖУМА
Тушда жума намозини ўқиганини кўриш иззат-икром ва неъматга эришишига ишорадир. Жума намозини ўқиганини кўрган инсоннинг бутун орзу ва истаклари амалга ошишидан далолат беради.

тушда ЗАКОТ
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида рўза садакасини берса, рўза намозининг қабулига дадил бўлгай. Ҳар не ният қилган бўлса, ниятига етгай.

Агар қарздор бўлса қарзидан қутилгай. Агар бемор бўлса, шифо топгай. Агар душман бўлса, нажот етишгай. Аллоҳ таоло ҳаққига закот берган мол уни ҳифзу ҳимояда сақлагай ва баракот ато қилгай.
Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдир- ларким, ҳар ким тушида закот ва садақа берса, 7 нарсага далолат қилур:
1. Яхши башорат.
2. Хайру баракот.
3. Ҳожатбарорлик.
4. Рўшнолик.
5. Ташвишдан халослик.
6. Зиёда.
7. Душмандан омонлик.

тушда МАСЖИД
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида масжид бино қилса, мусулмонларга кўп хайру эҳсон қилгай. Ундан кўп оқибат топгай.

Агар масжиднинг чироғини ўчирса, фарзанди вафот этгай. Агар масжидда намоз ўқиса, юзи киблада бўлмаса, яхши бўлгай. Агар масжидда юз- қўлини ювса, .

масжидга кўп молини сарф қилиб, муродига етгай. Агар масжиднинг вайрон бўлганини кўрса, бир олим одамнинг вафот этганидан далолат бергай.

tushda