tushda ilon, to’y, chaqaloqa, uzuk tushlar tabiri

tushda ilon, to’y, chaqaloqa, uzuk tushlar tabiri

tushda ilon, to’y, chaqaloqa, uzuk tushlar tabiri

Ҳожатхона қудуғи

Ҳожатхона қудуғи кўмилган нарса, хазина жойи ва пул турадиган халтага далолат қилади.

Ҳоким

Ким тушида шарафли одамга айланиб қолса, ўнгида қадри пасайиб, ташвиш-надомат ҳосил бўлади.

Ҳурпайган, тўзиган соч

Тушда тўзиган сочни кўриш мол-давлатидаги хасислик, бахилликдир.

Ҳуснбузар

Кимга тушида ҳуснбузар чиқиб, сўнг ёрилиб йиринг оқса, бу унга ютуқдир. Ким баданида ҳуснбузар ёки яра кўрса, маълум муддат оралиғида муайян молга эришади.

Ҳўл жун

У тушда ишининг бароридан келиши, ризқ, роҳат-фароғат аломатидир.

Tush tabiri o'zbek tilida

Айвон

У мол, бола ва улуғликка далолат қилади. Айвон хом ғиштдан қурилган бўлса, диёнатли хотиндир. Пишиқ ғишт бўлса, молу-дунёдир. Паҳсадан қурилган бўлса, ҳаром молдир.

Айиқ овчиси

Уни тушда кўриш жоҳилларни тарбияловчи ёки мусаввир ва куйчи каби ҳаром касбли кишиларга далолат қилади.

Анҳор

Агар сув лойқа ёки шўр ёхуд анҳордан ташқарига оқиб, одамларга зарари тегса, у инсонлар гирифтор бўладиган кулфат ва зиён-заҳмат аломатидир.

Ариқ

Тушдаги ариқ (жилға, зовур) ризқ эшиклари ва сабабларидан дарак беради.

Арпа ва ун сотувчи

Ун ва арпа сотувчи нафси ва дунёси билан машғул кишидир. Шунингдек, ризқи дўсти томонидан етишига далолатдир.

Арраламоқ

Ким тушида арра билан бирон нимани арраласа, бола, ака ёки сингилга етишади.

Асал ва ҳолва

Асал ва ҳолвани ким тушида кўрса, ўнгида қаттиқ интилиши туфайли ҳалол мол тўплайди.

Асалари уяси

У эгаси учун хотиндир. Унинг ариси насли, асали эса молидир.

Асирга тушиш

Ким тушида ўзини асирга олинган ҳолда кўрса, бунда ҳеч яхшилик йўқ, унга қаттиқ ташвиш келади.

Ахлат

Тушдаги ахлат фақирлар учун хайрлидир. Бойларга эса деярли хайр йўқ.

Ахлат ўра

У тентак ходим, эси паст ва зинокор аёлдир. Ким уни тўлган ҳолда кўрса, йўллари торайиб, қийналиб бавл қилиш касалига учрайди.

Б

Бадан

Семиз ва кучли бадан дини-ю иймонининг қувватидир.

Байроқ

У тушда маълум – машҳур иш ва раисликдир.

Баландликдан тушиш

Ким баланд макондан тушса, унга ғам-ташвиш етади. Пастликка қараб сайр қилиш қийинчилик

Ҳайз

Ҳайздан тўхтаган аёл тушида ҳайз кўрса, у фарзанддир, Агар аёл киши тушида қон кўрса, у бир гуноҳ ишда бўлиб, ундан халос бўлишни хохдайди-ю, иложи бўлмайди. Ким тушида аёли ҳайз кўрганини кўрса, иши касод бўлади.

Ҳамкорлик

У тушда сурур-шодликдир. Фақирнинг бойишига ҳам далолат.

Ҳаммомчи

Уни кўриш ғам-ташвишдан қутилиш, қарзни адо этишга, осийнинг тавба қилиши ва кофирнинг мусулмон бўлишига далолат қилади.

Ҳароратли касалликлар

Ҳароратли касалликлар таъвилда подшоҳ томонидан келадиган ташвишдир.

Ҳикоя қилувчи

У тушда ривоят қилувчи имомга далолат қилади.

Ҳисобчи

У тушда азоб эгасидир. Агар қаттиқ ҳисоб қилинса, унга тафтиш ва азоб келади.

Ҳовли

Ҳовли тушда кишининг дунёсидир. Ҳовлининг кенглиги унинг дунёси, илми ва сахийлигидир. Унинг торлиги бахиллигидир.

tushda