тушда ФАРЗАНД

тушда ФАРЗАНД

тушда ФАРЗАНД
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида қиз фарзанд кўрса, унга кўп яхшиликлар етгай. Хонадонидан хурсанд бўлгай. Агар ўғил кўрса қиз, қиз кўрса ўғил бўлгай.

тушда ШАМДОН
Тушда шамдон кўриш бўйдоқнинг уйланишига; оилали инсон солиҳ фарзандли бўлишига ишора.

тушда ОҚАРМОҚ

Тушда сочларнинг оқарганини кўриш яхши мавқе ва узоқ умр белгисидир. Соқолининг оқарганини кўрган кишининг турмуш ўртоғи ҳомиладор бўлса, ўғил фарзанд кўришидан далолат беради.

тушда ФАРЗАНД

тушда ОЛТИН СИНИҚЛАРИ
Тушда олтин ва кумуш парчалари, синиқлари кўриш, фойдали билимга, содиқ дўстга, фаросатли турмуш ўртоққа ва хайрли фарзандга ишорадир

ойдинлик тушда 
Тушда ойдинликка етишиш, зарардан кейин фойда кўришга ёки умид узгандан кейин фарзандли бўлишга ишорадир, Нур ва ойдинлик ҳузур, ҳидоят, сезги кучига, элчига ва илмга ишора қилади.

тушда ОҲАК
Тушда оҳак кўриш тўғри йўлдан бориш, илм олиш; янги кийим олиш, аёли ва фарзандлари аҳволи яхшила- нишига ишора.

тушда ОЙ, ҚУЁШ ВА ЮЛДУЗЛАР
Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларки, ҳар ким тушида юлдузларни кўрса, мартабаси баланд бўлгай. Офтоб подшоликка, ой вазирликка далолат бўлгай.

Агар тушида Зуҳал юлдузини кўрса, кўрган одамга кўп манфаат етгай. Агар муштарий юлдузини кўрса, бу одамга порсо ва поктийнат кишилардан манфаат етгай. Агар миррих юлдузини кўрса, молдор ва яхши хулқли хотинлардан хайр-манфаат етгай.

Агар Аторуд юлдузини кўрса, ҳаким ва ҳозиқ одамлар билан ҳамсуҳбат бўлгай. Агар юлдузлар унга гапирсалар, қадри манзилоти зиёда бўлгай.

Агар ёруғ юлдузларнинг бирортаси ерга тушиб нобуд бўлса, ўша жойдаги уламолардан бири вафот этгай. Агар юлдузлар осмонда айланиб турсалар, амалдорларнинг ўртасида фитна кўп бўлгай.

Агар юлдузни ушлаб олса ёки уйда юлдузларни кўп кўрса, далил бўлгайки, Худо унга қобил фарзанд ато қилгай ва авлоди ҳам кўп бўлиб, барчаси азиз ва мукаррам бўлгай.
Ҳикоя килурким, Бағдоди шарифда бир одам тушида бир ёруғ юлдузнинг осмондан ерга тушиб, йўқ бўлиб кетганини кўрди.

Муаббирлар, бир олий зот вафот топса керак, дейдилар. Ўша ҳафта Ҳазрати Имом Аъзам Раҳматуллоҳ алайҳ дунёдан ўтдилар.

тушда САРВНИНГ БИР ТУРИ
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида савсан дарахтини кўрса, ғойибдан мол етгай ва фарзанди солиҳ ато этгай. Агар бевақт кўрса ғам-андуҳ етгай.

tushda