тушда Боғ-бўстон

тушда Боғ-бўстон

У хотинга далолатдир. Боғдаги дарахтлар хотиннинг қавму-қариндошлари, боласи ва моли деб таъвил қилинади. Дарахтларнинг меваси ҳам шундайдир.

тушда Бошни хам ҳолда кўриш

Ким ўзини боши ерга қараган ҳолда кўрса, хато ишларни қилиб, сўнг унга тавба қилувчи бўлади.

тушда Бошқа исм билан чақирилиш

Ким бошқа исм билан чақирилса, агар хунук исм бўлса, унинг фаҳшли айби очилади ёки касали зоҳир бўлади. Агар чиройли исм билан чақирилса, шу исмнинг маъноси қанча яхши бўлса, шунча иззат ва ҳурматга эришади.

тушда Бахиллик

У бедаво касалликка далолат қилади. Кўпинча у нифоқ ва дўзахга яқинлаштирадиган ёмон амаллардир. Шунингдек, фақирликдир.

tushda