loading...

Тушда Қабрга кирмоқ

Қабрга кирмоқ

Ким тушида қабрга кирса, қамалади.

Ўпка

Кимнинг тушида ўпкаси ишдан чиқса, умри тугаган бўлади. Яна туш кўрувчининг ғазаб қилишига ҳам далолатдир. Гоҳо хотинга ҳам таъбир қилинади. Ўпканинг тушда яхши бўлиши узоқ умрдир.

Ўсимлик ёғи

Ёғ тушда ҳалол ризқ ва мол-мулкдир. Уни ўзига суркаган кишига эса шифо-дармон.

Ўтнинг чўғи

У тушда тез келадиган ризқдир. Агар инсон тушида ундан фойдаланса, у машаққат билан топиладиган ризқдир. Кўпинча чўғ кўриш илм талаб қилиш ва илмни сўрашга далолат қилади.

Ўтин

Ўтин диндаги мунофиқ кишиларга далолатдир.

Ўтинчи, ўтинфуруш

Уни тушда кўриш таъмирга далолат, гоҳида мунофиқликка далилдир.

Ўқ, ёй синиши

Ўқнинг синиши волий учун азизликдир.

Ўқдон

У тушда солиҳа хотиндир, шунингдек, сир ва молни омонат сақловчи ишончли киши ҳамдир. Ким тушида ўкдондан ўқ чиқарса, ўғил фарзандли бўлади. Ким ўкдон сотиб олса ёки уни топиб олса, уйланади.

Ўғри

Тушдаги ўғри ёлғончи инсонга далолат.

tushda