Tush tabri, ВАФОТ, ВАСИЯТ, ГАЗ…

Tush tabri ВАКЦИНА

Тушда ўзига ёки фарзандига вакцина қилинганини кўрган инсон, ўзи ёки оиласи учун ёрдам олади.
Tush tabri ВАЗИР
Тушда вазир кўриш муваффақиятга эришишга ишорадир. Вазир билан бир дастурхонда таом танаввул қилганини кўриш, давлат билан боғлиқ ишнинг хайрли якунланишига ишорадир.
Tush tabri ВАФОТ
Агар одам тушида ўлса ва уни тобутга солиб кўтарсалар ва одамлар унинг орқасидан юрсалар, далил бўлғайким, шарафи бузрукликка, баланд мартабага эришгай, лекин дини суст бўлгай. Агар тушида бировнинг тобутини кўтариб юрса, далил бўлғайким, подшоҳга ёки бирор мансабдорга хизмат қилгай, кўп наф топгай.
Tush tabri ВЕЛОСИПЕД
Тушда велосипед кўриш кишининг ўзи ҳал қилишига мажбур бўлган муаммоларга, турмуш ишларида қийин- чилик чекишга ишорадир.
Tush tabri водий
Улуғлик, ишонч, давлат, неъмат, савдо, сафар, ҳажга боришга ишора.
Tush tabri ВАСИЯТ
Тушда васият қилганини кўриш омонатларини соҳиб- ларига бериш, қарзини тўлаш, охират ҳаётига ҳозирланиш- дан далолат беради.
Tush tabri ВОЛЕЙБОЛ
Тушда волейбол ўйнаганини кўриш фароғатли кунлар яқинлашиб қолганига ишора.

г

ГАЗ Tush tabri
Тушда ёнаётган газни кўриш ғурур, кибр, гина- кудратдан далолат беради.
ГАВҲАР
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида гавҳарни топса, унга кўп мол ҳосил бўлгай. Оқ гавҳар топса, худои таоло унга фарзанди солиҳ ато этгай.
гипс
Тушда гипс кўрмоқ иззат-икром ва порлоқ иқбол, турмуш ўртоғи ва фарзандининг гўзал аҳволига, аҳволининг яхшилигига, илм ва амалга касалликдан шифо топишга ишорадир.
ГУЛ Tush tabri
Тушда гул кўриш кўнгилочар, қувончли хабарларга, роҳатбахш нарсаларга ва яширин ҳаётга, аёл гул кўрса ҳомиладор бўлиш хабарига ишорадир.
ГУЛ (2)
Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ айтибдирларким, тушида гулни кўриш, 8 нарсага далолат қилгай:
1. Номаълум иш.
2. Моли ҳаром.
3. Ботил ишлар.
4. Хусумат.
5. Фисқ.
6. Макр-ҳийла.
7. Ҳасрат, пушаймон.
8. Бефойда ишлардан пушаймонлик.

tushda