Tushda.ru – Tush tabiri / Туш табир Kitobi

Tushda.ru – Tush tabiri / Туш табир Kitobi

Tush tabiri

Ҳожатхона қудуғи

Ҳожатхона қудуғи кўмилган нарса, хазина жойи ва пул турадиган халтага далолат қилади.

Ҳоким

Ким тушида шарафли одамга айланиб қолса, ўнгида қадри пасайиб, ташвиш-надомат ҳосил бўлади.

Ҳурпайган, тўзиган соч

Тушда тўзиган сочни кўриш мол-давлатидаги хасислик, бахилликдир.

Ҳуснбузар

Кимга тушида ҳуснбузар чиқиб, сўнг ёрилиб йиринг оқса, бу унга ютуқдир. Ким баданида ҳуснбузар ёки яра кўрса, маълум муддат оралиғида муайян молга эришади.

Ҳўл жун

У тушда ишининг бароридан келиши, ризқ, роҳат-фароғат аломатидир.

 

А

Айвон

У мол, бола ва улуғликка далолат қилади. Айвон хом ғиштдан қурилган бўлса, диёнатли хотиндир. Пишиқ ғишт бўлса, молу-дунёдир. Паҳсадан қурилган бўлса, ҳаром молдир.

Айиқ овчиси

Уни тушда кўриш жоҳилларни тарбияловчи ёки мусаввир ва куйчи каби ҳаром касбли кишиларга далолат қилади.

Анҳор

Агар сув лойқа ёки шўр ёхуд анҳордан ташқарига оқиб, одамларга зарари тегса, у инсонлар гирифтор бўладиган кулфат ва зиён-заҳмат аломатидир.

Ариқ

Тушдаги ариқ (жилға, зовур) ризқ эшиклари ва сабабларидан дарак беради.

Арпа ва ун сотувчи

Ун ва арпа сотувчи нафси ва дунёси билан машғул кишидир. Шунингдек, ризқи дўсти томонидан етишига далолатдир.

Арраламоқ

Ким тушида арра билан бирон нимани арраласа, бола, ака ёки сингилга етишади.

з

Tushda ko’rsa nima bo’ladi. tush tabiri kitobi

Асал ва ҳолва

Асал ва ҳолвани ким тушида кўрса, ўнгида қаттиқ интилиши туфайли ҳалол мол тўплайди.

Асалари уяси

У эгаси учун хотиндир. Унинг ариси насли, асали эса молидир.

Асирга тушиш

Ким тушида ўзини асирга олинган ҳолда кўрса, бунда ҳеч яхшилик йўқ, унга қаттиқ ташвиш келади.

Ахлат

Тушдаги ахлат фақирлар учун хайрлидир. Бойларга эса деярли хайр йўқ.

Ахлат ўра

У тентак ходим, эси паст ва зинокор аёлдир. Ким уни тўлган ҳолда кўрса, йўллари торайиб, қийналиб бавл қилиш касалига учрайди.

Tushda.ru – Tush tabiri / Туш табир Kitobi

Б

Бадан

Семиз ва кучли бадан дини-ю иймонининг қувватидир.

Байроқ

У тушда маълум – машҳур иш ва раисликдир.

Баландликдан тушиш

Ким баланд макондан тушса, унга ғам-ташвиш етади. Пастликка қараб сайр қилиш қийинчилик

Ҳайз

Ҳайздан тўхтаган аёл тушида ҳайз кўрса, у фарзанддир, Агар аёл киши тушида қон кўрса, у бир гуноҳ ишда бўлиб, ундан халос бўлишни хохдайди-ю, иложи бўлмайди. Ким тушида аёли ҳайз кўрганини кўрса, иши касод бўлади.

Ҳамкорлик

У тушда сурур-шодликдир. Фақирнинг бойишига ҳам далолат.

Ҳаммомчи

Уни кўриш ғам-ташвишдан қутилиш, қарзни адо этишга, осийнинг тавба қилиши ва кофирнинг мусулмон бўлишига далолат қилади.

Ҳароратли касалликлар

Ҳароратли касалликлар таъвилда подшоҳ томонидан келадиган ташвишдир.

Ҳикоя қилувчи

У тушда ривоят қилувчи имомга далолат қилади.

Ҳисобчи

У тушда азоб эгасидир. Агар қаттиқ ҳисоб қилинса, унга тафтиш ва азоб келади.

Ҳовли

Ҳовли тушда кишининг дунёсидир. Ҳовлининг кенглиги унинг дунёси, илми ва сахийлигидир. Унинг торлиги бахиллигидир.

Баҳор

У тушда пулга, умри қисқа фарзандга ва никоҳи доимий бўлмаган аёлга далолатдир.

Билакузук

Тушида эркак киши қўлида билакузук кўрса, у етишмовчилик, аҳволининг танглигидир.

Биллур

Уни тушда кўриш аёлларга далолат қилади. Ким биллур идишга эга бўлганини кўрса, нафис аёлга уйланади.

Бино

Ким тушида бино барпо қилса, ўнгида яхши амал қилади.

Бир дона гуруч

У тушда юз ва минг каби бир боғич молга далолат.

Без, ёғли ўсимта

Ким тушида танасида без (ёғли ўсимта)ни кўрса, мол-давлатга эришади.

Безак

Ким тушида у билан безак борлиги ёки уни сотиб олганини ёхуд унга ҳадя этилганлигини кўрса, у учун кенглик ва ғамлардан қутилиш йўлидир.

Белгилар

Либосдаги белги ҳаж ёки ғарб томонга сафар қилмокдир.

Tushda ko’rsa nima bo’ladi. tush tabiri kitobi

Қўй терисини шилувчи

Тушда уни кўриш золим султон ёки одамларнинг молини олиб, пинҳон тутадиган нозирдир.

Қўл

Тушда қўлни кўриш пгу қўл билан қилинадиган ёмонлик ва гунохдаридир.

Қўл билаги

Агар у оғриса, бу қўл билан қилинган ишнинг ботиллиги ва хафаликка далолат қилади.

Қўл кесилиши

Ким ўнг қўли кесилиб олдига қўйилган ҳолатни кўрса, унга касби орқасидан кўп молу-давлат келади.

Қўнғироқ

У тушда подшоҳ тарафидан қўйилган муаззиндир. Агар у ҳайвонларнинг бўйнида бўлса, яхшиликдир. Кўпинча у сафарга далолат қилади.

Қўпол ва бақироқ киши

У бой ва бахиллардир.

Қўра, тўсиқ

Қўра тушда ризқ, фойда, манфаатга далолат.

Қўриқчи

У тушда султонга қарашли улуғ кишидир.

Қўрғошин, қалай

У тушда кишиларнинг авоми ва паст кишиларидир.

Қўрғошин сотувчи

Ибн Сирин айтишича, у заиф ишнинг эгасидир.

Қўшин (армия)

У аушда фаришталардир. Аскар озгина бўлса, ғалабага далилдир. Аскарни қўлида қуроли билан кўриш яхши турмушга далолат қилади.

Tushda.ru – Tush tabiri / Туш табир Kitobi

Ғ

Ғазначи

У тушда кишининг аёлидир. Ким тушида ғазнаси бузилганини кўрса, унинг аёли вафот этади.

Ғилдирак

У қул демакдир. Бир ривоятда Форс аёлидир, дейилган.

ҳ

Ҳайвонлар жунини олувчи

Тушда бундай инсонни кўриш хотин ва тароқ сотувчига далолат. Баъзан у солиқчига далил. Яна у етимлар ҳаққини зулм ила ейдиган кишидир.

Ҳайвоннинг эгари

У тушда қиммат мато, сафар ва кўчишга далолат қилади.

Ҳайвонларни ўргатувчи

У тушда иш эгасидир.

tushda ko'rsa nima bo'ladi. ilon

Балиқ тутадиган қармоқ

Тушда балиқ тутадиган қармоқни кўриш макр- хийла, найранг.

Балкон, айвон

Тушда айвонларни кўриш душман жосусларига далолатдир.

Бало-мусибат

У тушда шиддатли ҳолдан кейинги хотиржамлик ва хурсандчиликка далолат қилади.

Балғам

У тушда ўсмайдиган, тўпланган молдир. Касал одам балғам қусса, хурсандчилик ва шифога эришади.

Бармоқ кесилиши

Инсон бармоғи кесилганини кўрса, молига мусибат етади.

Бармоқларни ялаш

Бармоқларни ялаб қўйиш ялаган таом туридан оз яхшиликка етишдир.

Бахиллик

У бедаво касалликка далолат қилади. Кўпинча у нифоқ ва дўзахга яқинлаштирадиган ёмон амаллардир. Шунингдек, фақирликдир.

Tushda ko’rsa nima bo’ladi. tush tabiri kitobi

Бошни хам ҳолда кўриш

Ким ўзини боши ерга қараган ҳолда кўрса, хато ишларни қилиб, сўнг унга тавба қилувчи бўлади.

Бошқа исм билан чақирилиш

Ким бошқа исм билан чақирилса, агар хунук исм бўлса, унинг фаҳшли айби очилади ёки касали зоҳир бўлади. Агар чиройли исм билан чақирилса, шу исмнинг маъноси қанча яхши бўлса, шунча иззат ва ҳурматга эришади.

Боғ-бўстон

У хотинга далолатдир. Боғдаги дарахтлар хотиннинг қавму-қариндошлари, боласи ва моли деб таъвил қилинади. Дарахтларнинг меваси ҳам шундайдир.

Боғбон

У тушда инсонларни аёлларга ва уларни яхши кўришга чақирадиган кишидир. Шунингдек, тушда уни кўриш работлар, мадраса, жоме масжидлари, черковлар, хурсандчилик, ризқлар ва фойдаларга далолат қилади.

Боғда ноз-неъматларни татиб кўриш

Ўзини боғда унинг ноз-неъматларидан татиб кўраётганини ёки ундаги мева ё ўсимликларни тераётганини кўрса, бу ҳаж мавсумида бўлса, тушида ҳажга изн берилади.

Бузилган қудуқ

Қудуқнинг бузилиши аёлининг ўлимига ишорадир.

Tushda ko’rsa nima bo’ladi. tush tabiri kitobi

Қуёш тутилиши

Қуёшнинг тутилиши, унинг нурларини булут тўсиб қўйиши ё чанг – барчаси хорлик аломатидир.

Қуймоқсимон нон

У тушда дилхушлик ва шодлик билан қўлга киритилган мол-давлат. Қалокат ва зиён-заҳматдан қутилиш ҳамдир. Шунингдек, у пушаймонлик- надоматни ҳам билдиради.

Қуйқа, қолдиқ

У манфаати кам ташландиқ молдир.

Қулоқ

Тушда қулоқ кўриш кишининг хотини ёки қизи бўлиб, унда нима бўлса, ушбу иккисида бўлади.

Қумлар

У тушда ҳийла, ўғрилик ва сафардан келадиган фойдаларга далолат қилади.

Қумурсқа

У тушда зулм, душманлик ва фитнага далолат қилади.

Қурилиш моли – албастер

У ва ғингг тушда дўзах аҳлининг амалидандир. Яъни, ким улардан бирини кўрса, гуноҳ иш қилиши мумкин.

Қурол, ўқ

У тушда уруш, хусумат ва мактуб ҳақида баҳс- мунозарага далолат қилади.

ҚУРУҚЛИК

Инсон бадани намлик ва суюқликлардан қуриб қолиши ёки қоғоз қуриши фақирлик, роҳатсизликка далолат қилади.

Қуруқ ёғоч

Қуруқ ёғоч мунофикдикдир.

Қурт, куя

Қурт тушда бойлар устидан чақимчилик қилиб юрувчи кишидир. Яна эшик ёки каравот ё дастурхондаги қурт касалликдир.Tushda ko'rsa

Қутича, нафис сандиқча

Тушдаги нафис қутича инсонларнинг сир- асрорларини ўзида сақлайдиган аёл киши.

Қушлар ахлати

Гўшти истеъмол қилинадиган қушлар ахлати ҳаром мол-мулкдир.

Қуш – бургут гўнги

Бургут гўнги подшоҳларнинг олинишига далолатдир.

Қўй гўштили таом

Агар таом қўй гўштидан тайёрланган бўлса, шарафли ва обрўли инсонлардан иборат, ҳалол, покиза турмуш ва азизликда ўтадиган гўзал ҳаётдир.

Қўй ёғи

Қўй ёғи мол-давлат ва тўкин-сочинликдир.

Бозорларга олов тушиши

Агар осмондан олов бозорларга тушса, унда савдо маҳсулотларининг баҳоси ошиб кетишига далолат.

Бойлар

Агар тушда кўрилган бойларнинг қулоқлари чиройли бўлса, уларга келадиган яхши хабарларга далолат қилади.

Бокира қиз

Тушда бокира, иффатли қизни кўриш мансабдорлар учун қийинчиликка далолат қилади. Шунингдек, фойдали ер, қуриб битказилган янги жой, кийим-кечак, тугатилмаган китоб, узилмаган мева ёки қаршилик қилувчи ҳайвонга ҳам далилдир.

Бола

Бола ғам-ғусса ва қийинчиликка ишорадир.

Болдир

У тушда инсоннинг умри ва турмушидаги таянч. Агар болдири темирдан эканини кўрса, умри узоқ бўлади. Аёл болдирини очганини кўрса, дини гўзал бўлиб, шароити янада яхши бўлади.

Бош

У кишининг бошқарувчи одам ва сармоядир.

Бошлиқ

Уни тушда кўриш кишиларнинг камтарларини тасарруф қилувчи кишига далолат қилади.

Tushda qiyomаt — Tush tаbirlаri

Бўтқа

Бўтқа (қуюқ шўрва), шунингдек, тухум, қайнатиб пиширилган гўпгг, буғдойдан тайёрланадиган овқат зурриёди ичидан чиққан ишчилар тарафидан етадиган ғамдир.

В

Вақт

Кеча ва кундузнинг бирон вақт (пайт)ини кўрса, ўша вақт микдорича ёки даражасича пулга эга бўлади.

туш табири тушда курса >> tush tabiri

Г

Гардан

У тушда озод бўлиш ва мулкка далолат қилади.

Гаров

Ким тушида ўзининг бир жойга гаров қўйилганлигини кўрса, бу туш унинг кўп гуноҳ қилишига далолат қилади.

Гилам

У эгаси учун дунё, уни ёйиш дунёсини ёйишдир. Унинг кенглиги ризқ кенглигидир. Қалинлиги узоқ умрдир. Ким нотаниш жойда ёки нотаниш одамлар ҳузурида гилам солса, сафарда пту ерга боради.

Гулоб

Ким тушида гулоб (атиргул суви) ё санбакжобин ёки бинафша сувини ичса, касалликдан тузалади.

 

Қора мунчоқ

У шубҳали молдир. Фарзанд кутаётганлар учун унинг туғилишига ишора. Яна иккиюзламачи дўстдир.

Қора юз

Юзнинг қоралиги таъвилда динни тарк этишда раҳбарлик қилишга далолатдир. Кимнинг юзи қорайса ва оқ кийим кийган бўлса, қизли бўлади.

Қора ранг

Тушдаги ҳар бир нарсадаги қора ранг раҳбарлик ва молу-давлатдир.

Қора узум

Қора узум узоқ турмайдиган мол-давлатдир.

Қораялоқ (қуш)

У тушда котиб, олим, адабиётшуносдир.

Қорин

У тушда молини, аҳли оиласини ва сирини сақловчига далолат қилади. Шунингдек, қамоқ қабр, сир, саломатлик ва касаллик, дўст ҳамда омонатчига далилдир. Мол-давлати бор одам тушида қорнини йиртса, молидан келаётган фойда тўхтайди. Камбағал одам кўрса, оиласини эҳтиёжларига ишлатиб турган молига офат етади.

Қорин оғриғи

Ким тушида қорин оғриғи касалига учраса, молини гуноҳ йўлида ишлатиб, унга надомат қилади. Айтилишича, қорин оғриши оила аъзоларининг саломат эканига ҳам далолатдир.

Қоронғи уй

Қоронғи уй хулқи ёмон ва расво аёлдир. Агар шу тушни аёл кўрса, эркак ҳам худди шундайдир.

Қош

Агар икки қош қалин бўлса, яхшиликдир. Ким қоши бир-бирига яқин бўлганни кўрса, улфат ва дўстликка далолат қилади. Кўпинча узоқ умрга ҳам далилдир.

Қоқшол

У тушда мансабнинг кетишидир.

Қувват

Айтилишича, тушдаги қувват заифликдир.

ҚУДУҚ

Агар эркак киши тушида қудуқни кўрса, у очиқ юзли, кулиб турувчи хотиндир. Агар аёл киши кўрса, чиройли хулқли кишидир.

Қуёш гардиши

Тушда қуёш атрофида айлангани кўрса, бу рақибларни ушлаш ва уларни ўраб олишга далолат қилади.

Булбул

У тушда бой киши ёки бой аёлга далолат қилади.

Булут

Тушдаги булут Исломга, илмга, дўстлар ва қўшниларга, ҳомиладор аёлларга, ёмғирга далолат.

Бурун

Tushda.ru – Tush tabiri / Туш табир Kitobi

Айтилишича, у бола, улуғлик, ҳасаб ва ота-  онадир.

Буғдой уни

У тушда ризкдир. Бўйдоқ учун тенг рафиқадир.

Бўёқчи

У тушда махфий ишларни қилувчи мунофиқ каби кишидир.

Бўз

Ибн Сирин айтишича, у машаққатсиз жамланган молдир.

Бўз сотувчи

Бўз сотувчини кўриш ризқ, фақирликдан сўнг бой бўлиш ва бўйдоқнинг уйланишига далолатдир.

Бўрон

Бўронли шамолдарахтларни ағдариб, деворларни бузиб, ҳамма нарсани учириб юрган бўлса, бу инсонлар бошига тушган ё балои азим, ё ўлат, ё қилич (қатл), ё фитна, ё ҳужум, ё асир тушишдир.

Tushda o`lik tirilishi

Гўшт бўлакларини сотувчи

У ёмонлик, уруш, жамоанинг бўлиниб кетиши, ҳалол-ҳаром аралашиб кетиши, сарф-харажат, рибо, эҳтиёжларнинг бажарилишига далолат.

А

Дажжол

Дажжолнинг чиқиши бидъатга чақирувчи фитнали ишдир.

Далил

Ким тушида бирор ишга далил келтираётган бўлса, ўнгида ҳужжатга эришади.

Даллол

У тушда сахийликка чақириб, кўп туҳфа беришга буюрадиган кишидир.

Дара

Дара тушда пасту юқори табақа вакиллари ишларини бошқарадиган, орани келипггирадиган, нафи тегадиган мартабали кишидир.

Дарахт

Ким тушида дарахт ёки хурмо дарахтини кесса, ўзи ё яқинлари касал бўлади. Агар дарахтни кўчирса, бу кўпинча ўлимга далолатдир.

Дастурхон

Тушда дастурхон кўриш буюк подшоҳликка интилишдир. Яна айтадиларки, дастурхон кўриш фароғат ва фаровонликдир.

Қиринди

У тушда кўплаб ходимлари бор бошлиқ аёлга ишорадир. Ундан ичиш аёлдан етадиган молдир.

Қирқилган қамчи

Ким тушида қўлида қирқилган қамчи кўрса, салтанатга эга бўлади.

Қирқилмаган қамчи tush tabiri

Агар тушда қирқилмаган қамчи кўрса, нафақа- садақаларга эгалик қилади.

Қисқа соч

Сочнинг қисқалиги ташвиш озлигидир.

Қисқичбақа

Тушдаги қисқичбақа макр-ҳийласи кўп киши. Яна айтадиларки, ким қисқичбақа кўрса, ҳаром молга етади.

Қисқичбақа гўштини ейиш

4 Ким қисқичбақа гўпггини тановул қилса, узоқ ердан яхшиликка эришади.

Қичима касаллиги

Қичима касалида сув бўлмаса, ғам ва ўз яқинларидан кўрадиган машаққатдир. Агар унда сув бўлса, қийинчиликдан қутилиб, молга эришишдир.

Қовдаги туклар

Қов супачасидаги жунларнинг нуқсони суннатдаги салоҳиятдир.

tush tabiri kitobi

tushda