ГИЁҲЛАРДАН ТАЙЁРЛАНГАН МУРАББОЛАРНИНГ ЖИНСИЙ ФАОЛИЯТГА ФОЙДАСИ ҲАҚИДА

ГИЁҲЛАРДАН ТАЙЁРЛАНГАН МУРАББОЛАРНИНГ ЖИНСИЙ ФАОЛИЯТГА ФОЙДАСИ ҲАҚИДА

ГИЁҲЛАРДАН ТАЙЁРЛАНГАН МУРАББОЛАРНИНГ ЖИНСИЙ ФАОЛИЯТГА ФОЙДАСИ ҲАҚИДА: Писта мураббоси. Жинсий қобилият ва мияга қувват бағишлайди. Хафақон, жигар совуқлиги, буйрак торайишини й5ж;отади ва қора жигарга фойдалидир.

Тайёрлаш усули: пўсти тозаланган писта олинади ва бодомдагидек қанд ёки асал ёхуд ҳар иккаласи билан мураббо тайёрланади.

Оқ бахман мураббоси. Уруғни купайтиради ва қувватлантиради. Буйрақ белга қувват бағишлайди ва жинсий қобилиятни оширади. Шу билан бирга ошқозон ва мияга қувват беради, шодлантиради. Бир ичими олти грамм.

Тайёрлаш усули: тозаланган оқ бахман олиниб, уч кун давомида сувга солиб қўйилади. Ҳар куни сув алмаштириб турилади. Тўртинчи куни ҳар қайси бахманнинг бир неча ери тешилади ва яна бир кун сувга солиб қўйилади. Шундан сўнг сувдан олинади ва тамоман суви кетгунча сиқилади. Ҳар бир май бахманга бир ман асал ва икки ман сув қўшиб, қиёмига етиб қуюлгунича қайнатилади. Сўнгра оловдан олинади ва уч кундан кейин оловда озгина қайнатилади. Қайнагач, чинни идишга солинади ва қирқ кундан сўнг истеъмол қилинади.

Сабзи мураббоси. Жинсий қобилиятни қўпайтиради ва буйрақ белни бақувват қилади. Шу билан бирга йўтал ва истисқога фойдалидир. Унинг бир ичими ўн дирамдир.

Ёнғоқ мураббоси. Жинсий қобилиятни кучайтиради, белни маҳкам қилади, кўкракни юмшатади, меъдадаги рутубатларни қуритади ва жигарни бақувватлаштиради.

Тайёрлаш усули: пўсти ва мағзи қотмаган янги ёнгоқлардан олинади, ўн кун давомида оҳакли сувга солиб қўйилади. Кейин ширин сувда қайнатилиб, яна 10 кун ширин сувга солиб қўйилади. Унда сахирлик мутлоқ бартараф бўлгунча с}ши алмаштириб турилади ва унга шира синиши учун игна урилади. Сўнгра асал ёки оқ қанд шарбати солиб, пишгунча қайнатилади. Пишгач, идишга солиб сақлаб қўйилади.

Қовун мураббоси. Пишмаган қовун олинади. Пўсти вауруғидан тозаланади. Бўлак- бўлак қилиниб, беш кун давомида етилгунча оҳак сувига солиб қўйилади. Сўнг ширин сувда шакар ёки қанд шарбатида пиширилади. Озгина мушк ҳам қўшиб юборилади.

Тулки мояги мураббоси. Уруғни кўпайтиради, жинсий қобилиятни қўзғотади ва қувватни зиёда қилади. Бел, буйракни бақувватлаштиради ва мияни ҳўллайди.

Тайёрлаш усули: янги тулки моягидан олиб, уч кун давомида сувда бўктириб кўйилади. Агар қуруғи бўлса, ўн икки кун сувда бўктириб қўйилади. Сўнгра ҳар бирига ўн мартадан игна санчилади ва яна бўктириб қўйилади. Ундан оқаётган суюқлик қолмагунча тозаланиб турилади. Шундан сўнг ҳар бир ман тулки моягига икки май тоза асал солинади ва уч кун давомида сақлаб кўйилади. Сўнг ўртача оловга кўйилади. Бунда у асло қайнамаслиги керак. Икки соатдан кейин олиб, 3 кундан сўнг асал қуюлгунича яна юқоридагидек олов устига кўйилади. Кейин чинни идишга солинади ва қирқ кундан сўнг истеъмол қилинади.

Хурмо мураббоси. Тананинг семиришига ва жинсий қобилиятнинг ошишига фойдалидир.

Тайёрлаш усули: пишган ҳурмолардан олиниб, сўнг идишга солиб, унга озгина занжабил

Табиий даволар кўшилган новвот шарбати қуйилади ва хурмога ширин сингани қадар бир неча кун сақлаб қўйилади. Шундан кейин истеъмол қилинади. Агар озгина тозаланган оқ кунжут солиб юборилса, фойдали ва яхпти бўлади.

Занжабил мураббоси. Совуқ меъда, буйрақ қовуқни иссиқ қилади ва ҳайз қонини юргизишда, безгак хуруж қилганида фойдалидир. Балғамдан ва савдодан бўладиган иситмани йўқотади. Жинсий қобилиятни кучайтиради. Буқрот айтадики, агар бу мураббони катта ёшдагилар есалар, тез қаримайдилар.

Тайёрлаш усули: янги занжабил олинади. Агар янгиси тонилмаса, унинг қуруғини олиб, йигирма кун давомида қумга қўйилади ва ҳар куни устидан сув қуйиб турилади. Сўнгра қумдан олинган занжабилни ювиб тозаланади ва тоза сувда қайнатилади. Унга ҳам игна санчилади. Кейин^шакар ёки қуюлтирилган илиқ асал қуйилади. Йигирма кундан сўнг ундан ажратиб, илиқ шарбатга солинади ва ўн беш кун давомида сақлаб, кейин истеъмол қилинади.

Шолғом мураббоси. Фойдаси жиҳатидан сабзи мураббосига яқиндир. Меъда, жинсий қобилият, юрақ мияни қувватлантиради ва кўзни равшанлаштиради. Туғиш ва туғдиришни кўпайтиради. Кўкракни мулойимлаштиради. Ҳакимларнинг тасдиқлашларича, бир неча йил кўр бўлган киши бир йил давомида еса, кўриш қобилияти қайта тикланади ва кўз нури зиёда бўлади.

Али ибн Абу Толиб розийаллоҳу анҳу буюрадилар: «Шолғом енглар ва бу ҳақда душманга хабар берманглар. Бу шолғом ҳазрат Идрис пайғамбарнинг мўъжизасидандир. Бизнинг пайғамбаримизга бола-чақанинг

 

кўпайиши учун нозил бўлган». Чунки ўша айёмда туғмас хотин ва бола кўрмайдиган эркаклар кўп эди. Ҳокими мутлоқ Аллоҳнинг иши нуқсонсиздир. У касалликларни йўқотиш учун ҳам тавсия қилинган.

Тайёрлаш усули: шолғомлардан олинади ва узунасига бўлинади. Уч кун шўр сувга солиб кўйилади. Сўнгра ювиб, шўри кетгунча уч кун тоза сувга солиб қўйилади, кейин асал сувда пиширилади. Шунингдеқ сабзи мураббосига солинган дориворлардан бунга ҳам солинади.

tushda