ЧУҚУРЛИК

ЧУҚУРЛИК

ЧУҚУРЛИК: Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида ўз жойидан чоҳ қазиса, албатта хотин олгай. Агар чоҳнинг сувидан ичса, сув тиниқ ва покиза бўлса, хотини тарафидан унга кўп мол етгай. Агар тушида чоҳ кавласа-ю, сув чиқмаса, хотин дарвешни олгай. Агар чоҳнинг суви иссиқ бўлса, хотини молни бемашаққат ҳосил қилгай. Агар чоҳнинг суви лойқа ва қора чиқса, унга ғам-андуҳ етгай. Агар чоҳнинг суви кўп бўлса, молдор хотин олгай.

Агар чоҳдан сув тортган ҳолда арқон узилиб кетса, унинг хотини боласини чала ташлагай, чунончи ҳикояда келтирилибдики, Абдулло Ибн Аббос Розия алайҳу анҳудан бир одам келиб айтдики, мен тушимда қудуқдан сув тортиб туриб эдим, арқон узилиб кетди, ярми қўлимда қолди. Айтдиларки, сенинг хотининг олти ойлик болани чала ташлабдур. Ул одам мусофирлик ҳолида эрди. Уйига борганидан кейин дарҳақиқат ўшандоқ бўлган экан. Абдулло Ибн Аббоснинг сўзларига офарин айтдилар.

tushda